Қирғизистонда навбатдаги инқилоб бўлиб ўтди, энди навбат Ўзбекистонгами?

Шахсан мен бу саволга “ҳа» деб жавоб берган бўлар эдим. И. Каримов мамлакатда баркарорлик урнатишнинг факат бир услубини – куч ишлатиш услубини куллаб келмокда ва шундай килиб у ўз ҳукмдорлигини 21 йилдан ортикка чўзиб келмокда.
Совет Иттифоқи даврида иқтисоди учинчи-тўртинчи ўринда бўлган, ҳар томонлама ривожланган Ўзбекистон, мустақилликка эришгандан буён 90-чи йиллар бошида қониқарли ҳаёт кечиролди, холос. Утган давр ичида асосий ишлаб чикариш фондлари ишдан чикди, технолигиялар эскирди, янгилари улар ўрнини эгалламади. Жойларда иш ўринлари борган сайин камайиб борди. Аҳолиниг кўп қисми қашшоқликка юз тутди, кўплари мамлакатни тарк этишга ва қийин шароитларда бошқа қўшни давлатларда тирикчилик илинжида мардикорлик килиб юрибди.


Қашшоқлик, ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар, суд ва ҳуқуқ тизилмаларида коррупциянинг нихоятда кучайиши бир қанча норозилик намойишларини келтириб чиқарди. Улар хукумат томонидан ваҳшиёна бостирилди, ташкилотчилар ва унда қатнашганлар фаоллар қаттиқ тазйиқка олинди, бирканчаси хибсга олиниб қийноқларга солинди. Мамлакатда сўз ва матбуот эркинлиги бутунлай йўқотилди. Жуда кўп ҳур фикрли инсонлар мамлакатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлдилар. Халқ ва ҳукумат ўртасида ишонч йуколди.
И. Каримовнинг кизлари, яқинлари мамлакатнинг ер ости ва усти бойликларини, энг даромадли сохаларини эгаллашгани етмаганидек, рейдерликка хирс куйишмокда, урта ва йирик тадбиркорларнинг бизнесини, мол-мулкларини очиқдан очиқ ўзлаштирмокда.
Мамлакат куч ишлатар тизимлари давлат, халк манфаатини эмас, факат ва факат бир шахс, Каримов манфаатини химоя килиб келмокда. Давлат формасини кийиб, унинг номидан зуравонлик килиб, халкни репрессиялар билан куркитиб, диктаторнинг 21 йилдан буён хокимият тепасида колишига катта хисса кушмокдалар. Узга дунёкарашга эга булган зиёлилар камокда, бошкалари чет элларда бошпана излаб кочишга мажбур булишган.
Иктидордаги тоталитар тизим юкори мансабдорлари тугридан тугри коррупция, давлат мулкини талон тарож килиш хисобидан бойиб келмокда. Катта соликлар тулаб турган халк нихоятда ночор ахволда кун кечирмокда.
Иктидордаги ҳукуматни куллашга хечкандай асос йук. Халк кўрқитилгани сабаб барча жабрларга бардош бериб келмокда. Тарихдан биламизки, халқини тахкирлаган, куч ишлатиб эзган хукумат алал оқибат тарих ахлатхонасига отилади.
Яқинда қўшнимиз Қирғизистонда бўлиб ўтган инқилоб И. Каримов ва унинг якин гумашталарини ўйлантириб қўйгани табийдир. У ерда халқнинг жунбушга келиши ва олдидан чиққан барчани калтаклаб, чалажон қилиб кетиши барча амалдорлар ва куч ишлатар тизимларларни уйлантирмай иложи йўқ.
Қирғизистонда тинч намойиш зўравонликларга айланиб кетди. Бу ерда ҳукуматни айби жуда каттадир. Барча мухолифат етакчиларини қамоққа олинган ҳолатда халқнинг етакчисиз қолиши, Оқуйга юриши табиийдир. Яна бир муҳим жиҳати – ҳукумат томонидан халқнинг ўққа тутилиши жуда огир жиноятдир. Улимдан куркмаган халқ ўз сўзини айтди. Тоталитар хукумат ағдарилди. Бакиев пойтахтдан кочди. Хўш халқни отишга буйруқ берган амалдор ва зобитларнинг тақдири нима булади? Уйлайманки халқ уларни жазолайди.
Ўзбекистонда ҳукумат назорати остида булган матбуот Қирғизистон воқеалар хусусида етарли ахборот бермади. Хукумат ташвишда ва қўрқувда яшамоқда. Ҳатто Қирғизистондаги инқилоб кунлари ҳукумат фавқулодда холатларни бартараф этиш ниятида харбий машклар утказди. Бундай ҳаракатлар Ўзбекистон ҳукуматининг Киргизистондаги вокеалардан қаттиқ хавотирга тушганлигидан далолат беради.
2005 йил Андижон воқеаларини ташкиллаштиришда ҳукуматни қўли борлигига бугунги кунда шубҳа колмади, аммо Андижондаги намойишда ташкилотчиларнинг «Аллоҳу Акбар» дея такбир айтиб қичқиришганини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Уларнинг мақсади ўшанда фақат демократик жамиятга асосланган Конституцион тузум қуриш эди дейиш у қадар тўғри бўлмайди. Диний гуруҳдан ташкил топган ушбу ташкилотнинг мақсади Ўзбекистонда Куръон ва шариатга асосланган давлатчилик тузиш эди, деган фикрдаман.
Ҳозирги геополитик жараёнда Ўзбекистон мухолифати кўпроқ Россия томон юзлангани маъқулдир. Тўғри, Россия ўз манфатлари ортидан демократия ва инсон ҳуқуқларидан бир қанча масофага чекинган давлатдир, аммо келажакда Узбекистондай давлатда демократия ва инсон ҳуқуқларини ривожланишига Россия ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайман. Россиянинг минтақадага асосий максади аввалом бор дунё сиёсий саҳнасида жойи келганда яккаланиб қолмаслик, иккинчидан минтақада ўз назорати ва манфатини ўрнатиш. Россия жанубий сарҳадларини ушбу давлатлар ёрдамида тинч ва хавфсиз ҳимоялаш. Бакиев сиёсий ўйинларидан чарчаган Кремл ҳозирги муваққат ҳукуматни олкишлади ва кейинчалик унга ёрдам бериши мумкин.
Ўзбекистон ҳукумати, шахсан И. Каримов Россия ҳукуматини бир қанча вақтдан буён жиғига тегиб келмокди. Россия эса касал одамни тузалишини кутгандек И. Каримовни тузалиши кутиб яшади. Оқибатда президент Медведев Каримовнинг сиёсий тузалишидан умид қилмай қўйган кўринади. Демак, кейинги инқилоб навбати Ўзбекистонга келиши табиийдир.
Менимча Россия ҳукумати, диний ва миллий ғояларни олға сурмайдиган, барча соҳаларда ҳамкорлик қилаоладиган, ўзбек халқини эргаштира оладиган сиёсий кучни куллаши мумкин. Излаган имкон топади деганимиздай, Россия ушбу сиёсий кучни Ўзбекистондан топиб олишига ишонамиз .

Баҳодир Чориев,
“Бирдамлик” Ҳаракати етакчиси.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares