“Бирдамлик” Ҳаракати Матбуот маркази.
“Бирдамлик” ҳаракати фаоллари Қирғизистонда содир бўлган воқеалар муносабати билан қирғиз мухолифатини қўллаб мактуб йўллашди. Шу муносабат билан йиғилган ҳаракат фаоллари Қирғизистонда содир бўлган бу сиёсий тадбир халқ хоҳиш – иродасини зўравонликка асосланган сиёсий режимлардан устун эканлигини дунёга намойиш этганини таькидлашди.
-Биз ўзбек мухолифати фаоллари ҳамиша қирғиз халқи ва мухолифатини қўллаб -қувватлашимизни билдирамиз. Ҳар бир халқ ўз иродасини намоён этиши керак ва бунга у тўла ҳақли, -дейишди йиғилиш иштирокчилари.
Йиғилишда шунингдек Андижон воқеаларининг 5 йиллиги муносабати билан мухолифат фаоллари ва жамоатчилик вакиллари йиғилишини ва дунё мамлакатлари бўйлаб халқаро сиёсий акциялар ўтказишга келишиб олинди. Бу сиёсий тадбирлар учун масул қилиб мухолифат фаоли Аваз Фаёзов тайинланди.
Йиғилисда ташкилий масала ҳам кўрилди. Маьруфжон Абдуғаффоров “Бирдамлик” ҳаракатини Швеция бўлими раҳбари ўринбосари этиб сайланди.