
Шу кунларда “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Ҳасан Туркия бўйлаб сафар уюштирмоқда. Сафардан мақсад – “Бирдамлик” ҳаракатининг Туркиядаги бўлимини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, Туркия сиёсатчилар билан яқиндан танишиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишдир.
“Бирдамлик” етакчиси Туркиядаги бир қанча сиёсатчилар, ёшлар вакиллари ва расмийлар билан учрашувдар ўтказади. У Истанбулда Туркиядаги ўзбек диаспорасининг кўзга кўринган вакиллари, таниқли сиёсатчи Аҳад Андижон ва таниқли адабиётшунос олим Темур Хўжа ўғли билан учрашиб, ҳар томонлама таназзулга юз тутган Ўзбекистондаги бугунги ижтимоий- сиёсий аҳвол ҳақида суҳбатлашди.
“Бирдамлик” етакчиси ҳозирча Туркиядаги айрим сиёсатчилар ва ташкилотлар вакиллари билан учрашиб суҳбатлашмоқда. Унинг Туркия сафари таассуротлари ҳақида яқин кунларда батафсил маьлумот берамиз.
“Бирдамлик” Ҳаракати Матбуот Маркази