2010- йил 20 феврал куни қуйидаги мазмунда огоҳлантирув хати олдим:
Счет на оплату за электроэнергию за январь 2010 г.
Извещение № 06807 к 0110 Оператор 408
Зарбдор РЭС рс 20210000100304459116 МФО 00125
Зарбдор ОАТБ Агробанк
ИНН 200344721
ОКОНХ 11170
Лицевой счет 0041574
Ф.И.О. Мамарасулов Абулкосим
Адрес Бустон шахарчаси
Задолженность за пред. период сум 258177.46
Начислено по срмес кВТч 12
Тариф сум 64.80
Сумма сум 777.60
Предупреждение !!!
Счет необходимо оплатить до 10 числа текущего месяца. В случае неуплаты электроснабжающее предприятие вправе в установленном порядке приостановить поставку электрической энергии, начислить пеню и подать в суд иск о взыскании предъявленной суммы в принудительном порядке.
Мен кўрмай қолибман. Бўстон шаҳарчаси бўйича электр энергияси учун хизмат кўрсатувчи йигит ушбу талабномани уйга ташлаб, “биламан, Сизлар ошиғи билан пул тўлаб қўйгансизлар, РЭСга бориб, компьютерда адашмовчилик ўтиб кетган бўлса, тўғрилатиб келингизлар”, дея тайинлаб кетибди.
Ҳақиқатан ҳам шундай. Шахсан ўзим 2009 -йил давомида РЭС ҳисоб рақамига 448.000 сўм пул ўткизиб, РЭСда бу пулнинг ҳисоб китобини қилиб, мазкур 0041574 лицевой счет, яъни ўзимнинг уйимда фойдаланилган электр энергияси учун кирим қилдирган эдим. Жами 24 февралгача мен 2411 кВт учун ошиқча 150.000 сўм нақд пул тўлаб қўйган эдим. Яъни 150.000 сўм РЭС мендан қарз эди. Буни Бўстондаги назоратчилар яхши биларди Уч тўрт кун роса аччиқланиб юрдим. Ва ниҳоят 2010 -йил 24 феврал куни РЭСга бордим ҳам. У ерда тумонот одам, ҳаммасининг қўлида меникига ўхшаш счет талабнома, ҳаммаси норози, ҳаммаси қарзи йўқлигини айтиб, даъво қилишмоқда. Катта навбат пайдо бўлипти ҳисоб китобга. Компьютерда ўтирганлар жуда секин ишлаяпти, дейишди. 26 февралгача навбатга ёзилиб бўлишипти. Сиз 27 февралга ёзилишингиз мумкин, дейишди.
РЭС бош ҳисобчиси Бахтиёр: Банкда сизни кўп кўрганман, сиз қарз бўлишингиз мумкин эмас, аниқлашади, хотиржам бўлаверинг, деди.
Аммо РЭС шоввозлари исталган куни бизни бехабар қолдириб, ишни судга ўткизиб юбориши, суд ҳам уларнинг гапига қулоқ солиб, ҳукм чиқариб юбориши, ва бундан мен уйимга суд ижрочилари бостириб киргандагина хабар топишим мумкинлиги аввал ҳам содир бўлган воқеа эди. Хуллас, РЭС дагиларнинг гапига қулоқ солиб бўлмасди. Аммо фақат РЭСдагиларнинг айби билан содир бўлган иш учун уч кун сарғайиб навбат кутиш ҳам менга алам қиларди.
Шу сабабли бу ҳақда ёзишга жазм этдим. РЭС эшигида мен каби ноҳақ сарғайиб турганлар жуда кўп эди.
Нега?
Менимча, бунинг сабаби шуки, туманга қарашли Парда Умурзоқов номли хўжаликда вегетация даврида тўққизта, “Юксалиш” да 17 та, “Оқбулоқ”да 10 та насос далаларга фермерларнинг ери учун сув тортиб беради. Уларнинг ҳаммасига электр энергияси сарфланади. Ҳар йили катта – катта мажлисларда бу масала муҳокама қилинади, аммо ҳал бўлмайди. Фермерлар электр энергияси учун тўлов қобилиятига эга эмас. Фермернинг топган-тутгани бошқа тўловлардан ортмайди. Ўз навбатида электр энергияси сарфи қайд этилаверади, ва уни кимнингдир бўйнига қўйиш зарурати туғилади. Йил якунида ушбу электр энергияси харажати ўзи учун тўловни амалга ошириб қўйган тинч аҳоли устига сочиб юборилади ва РЭС ўз юқори идораларига “мана шунақа гап”, дея расмий ҳисобот беради. Тинч аҳоли эса бу воқеадан уйига ҳисоб варақаси ёки суд ижрочиси борганда хабар топади ва тинчлиги бузилиб, ҳаммасини жой- жойига қўйганча яна баҳор, яна вегетация даври келади. Яъни РЭС дагилар ноилож қолганда “болта етганча кунда дам олипти”, қабилида иш тутиб, ўз жонларини вақтинча сақлаб турадилар. Вегетация бошланса, яна ҳаммаси унутилади, яна эски гап бошланади: “Эй, РЭС, фалон насосга электр бермасанг, жонингни суғуриб оламан, у фермер давлатга фалон тонна буғдой, пахта беради”, дея туман ҳокими РЭС бошлиғига ўқталади.
Ва яна ҳаммаси қайта бошдан такрорланади.
Ва бу орада минглаб менга ўхшаш, тўловни амалга ошириб қўйган оилалар тинчлиги бузилади.
Майли-да, ҳаммаси туман иқтисодини ривожлантириш учун экан, нима қиламиз, чидаймиз.
Абулқосим Мамарасулов.
ҳуқуқ ҳимоячиси.