“Бирдамлик” халқ ҳаракатининг Наманган вилояти бўлими йиғилиши.

Қатнашдилар:
Зокиров Зохиджон
Носир Зокиров
Саримсоков Олимжон
Отабоев Адхамжон
Кодиров Акмалхон

Кун тартибига қўйилган масалалар

Ҳаракат йиғилиши таъсис этиш ташкилий масалалар

Биринчи масала юзасидан “Бирдамлик” ҳаракати Турақўрғон тумани бўлими раиси А.Отабоев сўзга чиқиб, вилоятининг собиқ раиси А.Қодиров масъулиятни чуқур сезмасдан, ҳаракатни ишларини тўлиқ бажармаганлиги учун уни ишдан олишни таклиф қилди. Гарчанд уни танқид қилинган бўлсада у Ушбу йиғилишга келмади. Фаоллардан бири Акмалхон Қодиров таклифига биноан “Бирдамлик” ҳаракатининг Наманган вилояти бўлими раислигига таниқли сиёсатчи ва журналист Н. Зокирни номзодини қўйди. Бу таклиф бир овоздан қабул қилинди.
Йиғилганлар Ўзбекистондаги бўлаётган ижтимоий сиёсий вазиятларни муҳокама қилиб, Ўзбекистонда ҳақиқатдан ҳам жиддий партия ташкил қилиш ғоясини қўллаб қувватладилар.
Сўзга чиққан “Бирдамлик” ҳаракати Наманган вилояти бўлимии раиси Н. Зокир сўзга чиқиб, ҳақиқатда ҳам Ўзбекистонда жиддий партия тузиш зарурлигини таъкидлаб, навбатдаги сиёсий ва журналистик ҳаракатларини Ўзбекистонда демократик тизимни ташкил қилишда ўз меҳнатларини аямаслигини, ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб бугунги йиғилишни ҳам аҳамияти кучли эканлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилганлар вазиятдан келиб чиқиб, Баходир Чориев раҳбарлигидаги сиёсий ҳаракатни атрофида бирлашишни, ва бу ҳаракатга водийдаги барча мухолиф кучларни шу ҳаракат атрофида бирлаштиришга ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтишди.

Йиғилиш котиби: З.Зокиров

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares