Пўлат Раҳматов тўйхона қурмоқчи

 

                                                  Абулфайз  Баратов.                                                                  

Салкам 8 минг аҳоли яшайдиган Бўстон шаҳарчасида ҳанузгача тўй-маъракаларни ўтказадиган махсус жойнинг йўқлиги анча ташвишларга сабаб бўлиб келаётган эди. Базмни ресторанда ўтказишни орзу қилганлар Жиззахга чопишарди. 20-25 километр йўл босиб базмга бориб келишнинг ўзи бўлмайди, албатта. Айниқса, базм кечаси кечқурун ўтказилса борми, махсус транспорти бўлмаган меҳмонлар уйларига қайтиши учун икки-уч баробар харажатга тушардилар.

Зарбдор туман ногиронлар жамиятининг раиси Пўлат Раҳматов тўйхона қуришдек хайрли ишга қўл урди. Шаҳарчага Ў.Хўжабеков кўчаси бўйлаб кираверишда илгари савдо мажмуаси жойлашган эди. Кейин уни хусусийлаштириб олганлар, уни бузиб материалларини ташиб кетдилар.

 

Савдо мажмуасининг олдидаги бўш жойда Зарбдор туманига бир вақтлар ҳоким бўлган Тоштемир Исмоилов шаҳарчадаги “Шодлик” маҳалласи учун усти ёпиқ бозор қуриб бермоқчи бўлганди. У киши туманнинг қайси бир ширкатида фойдаланилмай ётган улкан темир-бетон блокларини келтириб, бозорёпиқ бозор деворини тикка қилди, устини ёптирди.

 

Кейин эса у киши бошқа ишга ўтиб кетди. Бозор эса чала ҳолда, кўга чиққан сугалдек бўлиб, кўнгилсиз манзара кашф этиб турарди.

Пўлат Раҳматов давлат банкидан 20 миллион сўмдан ортиқроқ кредит олиб, тўйхона қуришга киришди. Ҳозир у бино пойдеворини тикка қилиб қўйди. Тадбиркорнинг айтишича, тўйхона битганидан сўнг у ерда 280 кишлик базм ўтказса бўларкан. Биз савобталаб тадбиркорнинг келгуси ишларига омад тилаб

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares