ДИНГА КЕНГ ЙЎЛ

              

Ўзлигимизга қайтганимиздан сўнг

 У кунларни ҳеч қачон унутиб бўлмайди.Саксонинчи йилларнинг ўрталари… Зарбдор туманининг Бўстон шаҳарчасида жойлашган “Жиззахчўлқурилиши” ҳудудий бирлашмасининг кўп нусхали “Бўстон” газетасида ишлайман. Газетамиз Жиззах шаҳрида жойлашган вилоят босмахонасида чоп этиларди. Рўза пайтлари эди. Босмахонада навбатчиликни тугатганимиздан кейин, қайтишда йўлимиз устидаги корейсларнинг маълум ва машҳур ошхонасида аччиққина куксисидан еб, бир мазза қилиш ниятида машинамизни тўхтатдик. Ўшанда масъул котиб Неъмат Зайниддинов иккаламиз ҳамкасбимиз Ахмаджон Норматовни ошхонага киришга ҳар қанча ундасак ҳам, у ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб, кўнмаганди. Унга корейсча овқат ёқмаса керак, деб ўзларимиз овқатланиб чиққандик. Кейин билсак у рўзадор экан. Сўнгра мустақилликка эришдик. Рўза ойи муқаддас кунга айланди. Рўза ва Қурбон ҳайитлари байрам куни деб белгиланди. Энди билсам, агар Ахмаджоннинг рўза тутаётганлиги ошкор бўлиб қолса, у газетадаги ўрнидан ажралиб қолиши ҳеч гап эмас экан. Бизлар эса куксига рўзани аралаштириб, арақни симирганмиз.

Ҳа, мустақиллик қайси дин бўлишидан қаътий назар, унга кенг йўл очди. Масалан, январь ойининг 7 санасида Муқаддас Православ Черкови улуғ Рождество байрамини тантанали равишда нишонларди. Жиззах шаҳридаги православ ибодатхонасида республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Рождество ибодат кунлари бўлиб ўтди. Рождество арафасида қирқ кунлик Рождество пости (пасха) ҳам ниҳоясига етди. Бу даврда турли тадбирлар, жумладан, оммавий сайрлар, башорат қилиш, маскарад айёмлари ҳам бўлиб ўтди. Қадимдан ҳар хил белгилар орқали келажакни башорат қилиш одатга айланган. Бундан ташқари Рождество байрами кунлари то православларнинг Чўқинтириш байрами (19 январь)га қадар икки ҳафта давом этди.

Жиззах шаҳридаги ибодатхона юзлаб шамлар ёғдусидан сирли жилоланиб, ҳаво хушбўй тутантириқларнинг ҳиди билан тўлди. Исо ва Биби Марямни мадҳ этувчи ибодат қўшиқлари янгради.

Абулфайз  Баратов

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares