Эскиртиш:
“Ўзбек мухолифати фаолларининг бу масалага муносабати билан қизиқдик”, дебсиз. Мана 10 йилдан ошди, мен ўзимни мухолифатчи ҳисоблaмайман ва бу ҳақда кўп марта ёзганман вa гапирганман…
-Сизнингча, Роғун ГЭСи ҳақиқатдан келажакда минтақага хавф солиши мумкинми?
Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСи келажакда минтақага, жумладан Ўзбекистонга хавф солиши мумкинми? Биз ўзбек мухолифати фаолларининг бу масалага муносабати билан қизиқдик.
Суҳбатдошимиз – мустақил сиёсий таҳлилчи АбдуМанноб Пўлат.
– Шундай хавф бор. Вақти-вақти билан ер қимиллаб турадиган жойда бундай катта тўғон қуpиш ва жуда катта миқдорда сувни йиғиш – хавфли иш. Агар тўғон бузилса, қанчадан-қaнча шаҳар ва қишлоқ, аҳоли ва экинзорлар сув остида қолади, мисли кўрилмаган талофатга юз кeлинади.
– Роғун масаласида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида кучайиб бораётган низода ким айбдор деб ўйлайсиз?
– Иккала томонда ҳам қисман айб бор, лекин иккала тарафнинг даъволари ҳам камида қисман ўринли.
– Сизнингча бу муаммони қандай йўллар билан ҳал қилса бўлади?
– Икки қўшни, қардош, диндош, тарихи, маданий меросини бўлиш имконсиз бу икки ака-ука, қардош юрт муросага келиши зарур. Ўз манфаатларини ҳимоя қилиш керак, лекин иккала томон ҳам қўшнисини ўз йўлига мажбур қилишга қодир эмас. Демак, муроса қилишдан бошқа йўл йўқ. Мисол учун, Ўзбекистон Тожикистонга нисбатан арзон (келишилган) нархда электр энергияси етказиб бериши, табиий газ таъминотини (агар ўта жиддий сабаблар бўлмаса!) тўхтатмаслиги керак. Ёки, иккaла тараф холис халкаро экспертизага рози бўлиши, ҳамда низони халқаро шартномаларга биноан ҳал этиши лозим.
ГЭС учун жуда йирик сунъий сув омбори яратиш керак. Бу омборни сувга тўлдириш даврида минтақадаги, биринчи навбатда Ўзбекистондаги, сув танқислиги янада кучаяди. Марказий Осиёда энг замонавий сувни тежаш усуллари (технологиялари)ни жорий эта бошлаш, ҳамда деҳқончиликда кам сув талаб қиладиган экинларни етиштиришга ўта бошлаш зарур. Бугунги сув исрофгарчилигини тезда тугатиш керак.
-Роғун ГЭСи қурилишида Россия ва АҚШ тутган мавқеъдан қай бири сизнингча муҳим?
– Россия ва АҚШ иккаласининг ҳам бу масаладаги мавқеъ муҳим эмас. Улар фақат воситачилик, холис халқаро экспeртиза ўтказишда ёрдам беришлари мумкин.
www.yangidunyo.com.