Тадбиркорнинг ўғли тадбиркорлик қилаяпти

Яқинда 24 ёшга тўлган Низом Мажидов Бўстон шаҳарчасининг Ў.Хўжабеков кўчасида жойлашган эски ойнавонли дўконни хусусийлаштириб олди-да, “Пайнет”, (мобил телефонларига пул ўтказадиган жой) ташкил қилди. Ҳозир одамларда нима кўп, мобил телефони кўп. Далага сигир ҳайдаб кетаётган ҳам, лой қориб, участкасига ғишт қуяётганларнинг ҳам бир қўли ишда-ю, иккинчи қўли қулоғида. Чунки қўл телефонида гаплашаётган бўлади. Буюк аллома Баховиддин Нақшбанд, “қўлинг ишда, қалбинг эса оллоҳда бўлсин,”- деган эди. Ҳозир эса аллоҳ бир четда қолиб, бир қўл қулоққа ёпишди қолди.

Низом Мажидовнинг отаси Баҳром Мажидов эса тадбиркорликни бошлаганига анча йиллар бўлди.У даставваал собиқ “Жиззахчўлқурилиши” бирлашмасининг Бўстоннинг четида жойлашган улкан устахонасини хусусийлаштириб олиб, тадбиркорликни бошлаб юборди. Устахонада гайкадан тортиб, больтгача, темир эшикдан тортиб, темир панжарагача, хуллас, халққа нима керак бўлса, барчасини буюртма бўйича тайёрлаб бераяпти.

Устахона ёнида автомабиль-транспорт бошқармасининг ҳайҳотдай биноси ва бир ярим гектарга яқин ҳовлиси қаровсиз ҳолда ётарди. Баҳром Мажидов бу ерда ғишт ишлаб чиқарадиган завод очди. Унинг бу ташаббусини узуккнинг кўзига қиёслаш мумкин. Чунки ҳадемай, Зарбдор туманида аҳоли учун уй-жой қуриш ишлари жадал бошланиб кетади. 4-5 хонадан иборат бўлган бир қаватли ва икки қаватли коттеж уйларга эга бўлиш учун мижоз аввал уйнинг 25 фойиз қийматини тўлаши, қолганини эса банкдан олган узоқ муддатли кередит ҳисобидан тўлаб бориши лозим бўлади. Бу қулайликни халқ зўр хурсандчилик билан қабул қилдилар.

Абулфайз БАРОТОВ

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares