Укув масканларида олимпиада

Иктидорли ёшларимизнинг сони йилдан-йилга ошиб бораётганлигидан биз Узбекистонликлар фахрланамиз
Иктидорли ёшларимизнинг сони йилдан-йилга ошиб бораётганлигидан биз Узбекистонликлар фахрланамиз

Мамлакатимизнинг мустакиллигига 18 йил булганига карамай жахон микёсида жуда катта ишларни амалга оширди ва оширмокда.
Юртимизда билимли ёшларимиз аник фанлар буйича жахон микёсида утказиладиган олимпиадаларда юкори уринларни эгаллаб, давлатимиз нуфузини янада оширмокда.
Иктидорли ёшларимизнинг сони йилдан-йилга ошиб бораётганлигидан биз Узбекистонликлар фахрланамиз. Укувчиларнинг кишки дам олиш кунларида укув масканларида барча фанлардан биринчи тур олимпиадалари булиб утди. Бу турда юкори урин олганлар туман микёсидаги 2-тур олимпиадаларига катнашиш хукукини кулга киритдилар. Туман микёсидаги 2-турда йукори урин олганлар 3-тур вилоят микёсидаги олимпиадага катнашадилар. Республикада хам юкори 3 та урин олганлар диплом билан такдирланиб олийгохга имтиёзли укишга кириш хукукига эга буладилар.

Афсуски хар доим учраб турадиган баъзи бир туманлар ва вилоятларда буладиган олимпиадада нохакликларга дуч келамиз. Ракобатлашадиган укувчилар уртасида юкори балл олган укувчининг урнига ундан паст балл олган укувчи таниш-билишчилик оркали юкори уринни эгаллаш холлари учраб турмокда.

 Бунга айрим махаллий маориф ходимлари бевосита иштирок этиб иктидорли укувчиларни рухан эзилишига сабаб булмокда. Баъзи бир туман, вилоятларда олимпиадада голибларни такдирлаш максадида диплом сифатида компьютерда ёзилган оддий ок когоздан ёздирилиб бериш холлари учраб турибди. Бу каби нохакликка иштирок этаётган маориф ходимларини тартибга чакириш вакти келмадимикан. Ахвол шу тарзда давом этаётган булса жахон микёсида олимпиадаларда катнашаётганлар сони кескин камайиб кетмаслигига ким кафолат беради.

Кашкадарё вилояти

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares