ТАБИБ МУҲАММАД ШЕРОЗИЙ МУМИЁ ҲАҚИДА

Табиб Мухаммад Хусайн Шерозий (1762йил) ўзининг «Дорилар хазинаси» китобида мумиёни асаб, юрак-қон томирлари ва нафас тизимига, айниқса меьда-ичак йўллари касалликларига, аёллар касалликларига қарши яхши самара беришини кўрсатиб ўтган. Мумиё овқатни хазм қилишни, бош оғриғини қолдиришни, ҳаттоки бодни даволашни баён қилиб берган.

Содиқ Али Ризавий (1885йил) ўз асарларида мумиёни жигар, талоқ касалликларда, бефарзандликда (эркак ва аёлда) шунингдек шамоллашда ҳамда аллергик каслликларда ангина, бронхиал астма, қулоқ касалликларида ва дудуқланишда қўлланилганини қайд этган.

ИЛМИЙ ТАБОБАТДА

Бу қимматбаҳо восита халқ ва илмий табобатда Тожикистон, Кавказ, Фарғона водийсида ва Тошкент клиникаларида кўп дардларга шифо берувчи модда сифатида қўлланиб келмоқда. Агар мумиё тўғри ва мунтазам қўлланилса, тез муваффақиятга эришиш мумкин. Даволаниш вақтида спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас. Халқ табобатида мумиёни буғдой дони катталигида(01-02г) миқдорида бир кунда 1-2 маҳал,

асосан уйқудан олдин ичилади. Мумиёни шарқ халқларининг дориси деб аташ мумкин. Марказий Осиё, Хиндистон ва Араб халқлари мумиёни ҳар хил хасталикларда ишлатганлар. Мумиё муқаддас дори бўлиб, 50 дан ортиқ хасталикларда фойдаланилади, таркибида организм учун керакли муҳим бирикмалар мавжуд.

Жумладан калий, кальций, магний, алюминий,темир, фосфор,барий, молибден, хром, цинк кабилар бўлиб, бу элементларни ҳар бирининг вазифаси бор. Бу элементлар етишмаса ҳар хил хасталиклар келиб чиқади. Шунинг учун мумиёни касалларга берганимизда у беморларда етишмаган микроэлементларни ўрнини тўлдириб, хасталик ортга қайтади.

Мумиёнинг биостимуляторлик таьсири аниқланган. У организимдаги иммун системасини фаоллаштириб, иш қобилиятини оширади.

ОЛИМЛАР ТАЖРИБАЛАРИ

Тиббиёт фанлари доктори В.И.Козловский таянч ҳаракт аппарати периферик нерв системалари касалликлари бор беморларни даволаш учун мумиёдан фойдаланади. Радикулит, нейродермит, плетсинневралогияларда қўллаган. Касалликнинг асосий аломатлари 5-6 кунда йўқолган . Беморлар даволаниши натижасида касаллик 100 фоиз чекинган.

Пятигорслик олим В.И.Козловский 1972 -йиллари врачлар кенгашида қандли диабет, жигар хасталиклари, (гепатит, холецестит) меъда ичак хасталиклари (меъда ва ўн икки бармоқ яра касаллиги, колит) қон касалликлари, гипертания ва приферик томир тизими касалликлари, юрак томир касалликлари, нафас йўллари касалликлари,

экземалар ва тромбофелибет, полиартритларда қўллаш ва эришган натижаларнинг баён қилган. Профессор Ю.Н.Нуралиев Санкт-Петербург санитария-гигена тиббиёт олигоҳи ички касалликлар кафедраси ва Тожикистон тиббиёт олигоҳида меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бор беморларнинг 74 нафарини текшириб, ижобий даволаган.

Профессор Т.Р.Абдурахмонов бошчилигидаги олимлар билан ҳамроҳликда «Малҳам» табобат маркази ходимлари текширишлар ўтказиб қўйдагиларни аниқладилар. Соф мумиё бир мл қонда 0,5 мг миқдордаги қоннинг ивувчанлигини 100 фоиз сусайтиради. Демак бизларнинг кузатишимизча 40-50 ёшдан ўтган инсонлар ҳар 2-3 кунда маълум миқдорда мумиё асл истеъмол қилиб туришлари лозимдир.

Сизга тоза мумиё асл керак бўлса, Андижон тиббиёт олигоҳи фармакалогия курсига ёки «Малҳам» халқ табобат марказига мурожат этишингиз мумкин. (+998-74-998-5-998) Мумиёни ўртача микдорда қўллашда монеликлар йўқ. Аксинча, унинг ҳимоя адабтоген хусусияти организмга ижобий таъсир кўрсатади, чарчоқни ёзади, организмни мустаҳкамлайди, куч қувватни тиклайди. Ақлий иш қобилятни оширади.

ҚЎЛЛАШ ВА ҚАДОҚЛАШ

Энди мумиёни қўллаш ва қадоқлашга келсак мумиё сувда яхши эрувчан бўлганлиги сабабли, эритиб оч қоринга қабул қилинади. Шундан сўнг 20-30 дақиқа давомида овқатланиш мумкин эмас. Соф мумиё туғма дори(таблетка),суртма дори (маз),эритма ва бошқа дори шаклида қўлланади. Мумиё беморнинг оғирлик миқдорига қараб ўлчанади.

70кг вазнгача бўлган беморлар 0,2 80кг бўлганлар эса 0,3грамдан истеъмол қилиши тавсия этилади. Юқорида айтиб ўтилган хасталиклар, жумладан, жигар, буйрак, юрак, ўпка хасталикларда мумиёни иссиқ сувда ивитиб асал қўшиб истеъмол киладилар. Иложи борича оч қоринга истеъмол қилсалар мақсадга муъофиқ бўладилар.

Биринчи курс мумиёнинг миқдори 4-5г, бир марталик миқдори 0,2г.

МУМИЁ ДАЛОН

Куйидаги техник талаблар Ўрта Осиё мумиё аслига тегишли. Мумиёни соф ҳолда ажратиб олиш учун уни тозаланмаган таббий мумиё сувида эритилади. Мумиё чукма ҳосил қилади. Шу чукма сув буғида буғлатилиб қуюқ елимсимон ҳолатга келтирилади ва бу тайёр маҳсулотни мумиё асл дейилади.

Бизнинг «Малҳам» халқ табобати маркази ходимлари бир неча йилдан буён меъда ва 12 бармоқ ичак касаллиги бор беморлар ва колит касали борларга мумиё ва асал аралашмасидан «мумиё далон » тайёрлаб беришмоқда. Ҳозиргача шу доримиз билан мингдан ортиқ беморларни яхши натижаларга эришдик.

«Мумиё далон»нинг бир чой қошиғини 1,2 стакан совуган сувга эритилиб, 3 маҳал оч қоринга ичилади ва 30-40 дақиқа давомида овқат қабул қилмайди. «Малҳам» табобат марказидан беморлар олиб кетишлари мумкин. (+998-74-998-5-998)

ЯЛЛИҒЛАНИШЛАРДА

Яллиғланган йирингли ва инфекциали жароҳатлар, йирингли ва куйган яраларда мумиёнинг 1-10% лик эритмаси ёки 5% ли суртма дориси қўлланилади. Бизнинг «Малҳам» табобат маркази ходимлари Тошкент тиббиёт олийгоҳи шифокорлари билан келишилган ҳолда 12 йилдан буён мумиёнинг 4 % ли эритмасини электро фарез йўли билан неврит ва плекситларда қўллаб келинмоқда.

Профессор Т.Р. Абдурахмонов тавсияси билан нафас йўллари касалликларида мумиёни олича, шафтоли шарбатига қўшиб 0,2 г дан 1-20 нисбатан 2 -3 маҳал ичишмоқда даволаниш 20-25 кун. Андижон Тиббиёт олийгоҳи профессорлари Т.Р. Абдурахмонов ва М.М Омеров томонидан қўлланилган ўпка зотилжани, бронхит, ўпка астмасида мумиё яхши натижалар беради.Фойдаланилган адабиётлар.

Фойдаланилган адабиётлар.

А.Саттаров Т.Абдурахмонов «Дардингга шифоман» китоби А.А.ибн Сино «Тиб конунлари

Х.Зохидий -Шифо хазинаси.

А.Саттаров Т.Абдурахманов -Мумиё асилни ишлатиш буйича услубий кулланмалари.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares