Мумиёдан барҳам топади чириш,
Ўлик тандан кетади ҳатто бу ташвиш,
Сиҳат топар жигар, яна ошқозон,
Бир киротча табиб берган замон.
Танга қувват, юрак эса хуш ҳолдир.
Бир ичими уни ярим мисқолдир.
Оғрир бўлса тил-у, оғриса қулоқ
Бир киротдан даво топади мутлоқ.
Тан оғриса ёки синса бир аъзо
Ёки фалаж бўлса,етказар даво
Юз фалажи бўлсин ёки хафақон
Меъда ели бўлса топади дармон
Петрушка-ла кимки қайнатиб ичар
Хиқичоғи бордан бу иллат қочар.
ТУЗИЛИШИ
Мумиё-мумиё ёғи асл, тоғ балъзами барг шу чаотун-физиологик функсияларни кучайтирадиган смоласимон биологик табиий маҳсулот. Табобатда қадимдан ишлатиб келинади. Абу Бакир-Ар Розий бош оғриғига, бош айланишига ва юз нервларини даволашда, тутқаноқ ва шу кабиларда ишлатган бўлса, Абу Али Ибн Сино уни «универсал» дори деб атаган.
Мумиё хамирдай мулойим, аччиқ бўлиб сувда эрийди. Манбаларда айтишларича, таркибида Менделев даврий жадвалининг 30 га яқин элементи бўлиб 63-65 % органик моддалардан иборат. Ҳозир Ўрта Осиё ҳудудида 55 дан ортиқ манбалардан мумиё олинади. Тиллоранг (қизғиш), Кумушранг(оқ), мисранг(ҳаворанг ёки кўк) ва темирранг(қорамтир) ёки қора-қунғир рангли мумиёлар мавжутдир.
Темиррангга эга мумиё анча тарқалган. Унда асосан тиббиётда кенг фойдаланилади. Мумиё йиринглатувчи микробларни ўлдиради. Жароҳат, яра ва синган суякларни тез тузатади.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
Мумиёни менбирана орқали тозалаш, пуркаш усулида қуритиш ва кукунга айлантириш, хаб дорисини қобиқлаш техналогияси таркибидаги микро элементлар, аминикислоталар, ёғ кислоталарнинг сифат ва микдорий таҳлилий, андозалаш (стандартлаш) усуллари Тошкент фармасевтика институтида яратилган. Ҳозирда мумиё «Ўзкимёфарм» ОАЖда хапдори (таблетка) ҳолида ишлаб чиқарилади.
ТАБИИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мумиё қоялардан оқувчи шира, қадимий «МЎЖИЗАВИЙ МАЛҲАМ» бўлиб халқ орасида уни «тоғлар қони» деб аташади. Қадим-қадимдан кўпкина хасталикларни даволашда қулланиб келинган. Уни одам оёғи етмас қоялардан, ғорлардан қидириб топишади. Қорларда оқиб турган жилғалар, совукда қотиб қолган сумалак каби кўринишда бўлади. Ўзига хос, қатрон ҳидли аччиқ таьмли, сувда чукма ҳосил қилиб эрийди, қул тафтида юмшайди.
ТАРКИБИ
Мумиёнинг таркибида микро ва микроэлементлар, унта металл оксидлари, йигирма иккита аминокислаталар,стероид гармонлар, оқсил, бир қатор витаминлар, эфир мойлари ва картонсимон моддалар бўлиб, ҳар бири моддалар алмашинувида тегишли таьсирни кўрсатади. Мумиё фаолияти сусайган периферик нерв
тармоқлари ёки бош миядаги анализаторлар марказлари фаолиятини тиклайди. Мумиёнинг таьсир механизими жуда мураккаб бўлиб, организм фаолиятига унда кечадиган процессларга кўп қиррали таьсир кўрсатади. Она табиат шунчалик доноки, биргина мумиёнинг ўзида етмишга яқин компонентлар жамланган.
ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР
Кўп йиллар мобайнида мумиёни урганиш бўйича илмий изланишлар Санкт-Петербург, Москва, Тошкент, Душанбе ва бошқа олийгоҳларда олиб борилмокда. Андижон тиббиёт олийгоҳи профессори Т.А.Абдурахмонов ва унинг ходимлари ҳам кўп йиллар мобайнида мумиё таркибини текшириш билан шуғулланиб, унинг таркибини текшириб қайси касалликка қанча микдорда берилишини, унинг замонавий табобатда қуллаш негизларини ўрганиб келмокда.
Давоми бор.
Фойдаланилган адабиётлар.
А.Саттаров Т.Абдурахмонов «Дардингга шифоман» китоби А.А.ибн Сино «Тиб конунлари
Х.Зохидий -Шифо хазинаси.
А.Саттаров Т.Абдурахманов -Мумиё асилни ишлатиш буйича услубий кулланмалари.