Бирдамлик халқ ҳаракатининг матбуот маркази
Maмлакатимизда қишки тайёргарлик ишлари якунланди. Ҳар бир вилоятда аҳолини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш биринчи ўринда турган масалалардан биридир. Maмлакатимиз миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, бу масалалар бўйича катта ишлар қилинган ва қилинмоқда. Бу йилни «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йилли» деб эълон қилинган. Қишлоқларимизнинг турмуш даражасини кўтариш учун табиий газ билан таъминлаш ишлари олиб борилган. Фуқораларимиз бундан жуда мамнун. Аммо баъзи бир вилоятларда эса табиий газ муаммолари ҳал этилмай қолмоқда.
Шу жумладан вилоятимизнинг баъзи бир шаҳар ва қишлоқларида табиий газ таъминоти муаммо бўлмоқда. Иситиш тармоқлари ўтказилганлигига қарамай аҳолига бериладиган газ миқдори талаб даражасида бўлмаганлиги учун аҳоли иситиш тармоқларидан унумли фойдалана олмаяпти. Айниқса, болалар боғчаси, мактаблар, мактаб-интернатлар, академик-литцейлар,
коллежларда ўткан йилги қаҳратон совуқда иситиш қозонлари ёрилиб кетганлиги баҳонаси билан иситиш тармоқлари ишламаяпти. Совуқ хонада болаларни тарбиялаш, ўқувчиларни ва талабаларни ўқитиш фарзандларимизнинг соғлиғига ёмон таъсир қилмоқда. А/N1H1 гриппи тарқалган бир пайтда фарзандларимизниниг соғлиғи биз учун ҳам, жамиятимиз учун ҳам муҳим рол ўйнайди.
Табиий газ танқислигини, яъни табиий газни аҳоли талаб даражасида бўлмаслиги билан мутасадди ташкилотлар жиддийроқ шуғуланса, мақсадга мувофиқ бўларди. Фарзандларимизнинг соғлиғи бу юртимиз бойлигидир. Ахир фарзандларимиз бу бизнинг келажагимизку!
Қашқадарё вилояти.