Мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракатининг етакчиси Баҳодир Чориевни Ўзбекистондан чиқариб АҚШга қайтариб жўнатдилар. Озодлик овози веб-сайти хабар беришича, Ўзбекистон кучишлатар тузилмалари ходимлари кузатуви остида уни Тошкентдаги халқаро аэропортга олиб келиб Америка Қўшма Штатларига кетаётган учоққа ўтқазиб жўнатганлар. “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича етакчиси Дилором Исоқованинг нашрга маълум қилишича, Баҳодир Чориев айни пайтда АҚШга етиб келган. Баҳодир Чориев унга телефон орқали маълум қилишича, ўзини таништирмаган махсус хизмат ходимлари гўёки мусодара қилинган нарсаларини қайтариб бериш учун уни Тошкентга таклиф қилганлар.
Бир муддат уни прокуратурада ушлаб туриб кейин аэропорта етказдилар ва учоққа чиқариб мамлакатда чиқариб юбордилар. Дилором Исақовага кўра, Баҳодирнинг АҚШга қайтиш санаси очиқ қолган чиптаси бўлган. Махсус хизмат ходимлари уни энг биринчи рейсга қайд эттирганлар. Чориев билан хайрлаша туриб улар Баҳодирга кейинги сафар “хайрли видолашув бўлмайди”, дея ваъда қилганлар.
Аввал хабар берганимиздек, сўнгги беш йил давомида АҚШда истиқомат қилаётган мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракатининг етакчиси Баҳодир Чориев 2009 йил 16 октябрь куни кутилмаганда Ўзбекистонга қайтди ҳамда ватанида очиқ сиёсий фаолият олиб бориш ва ҳаракатнинг қурултойини ўтказиш ниятини билдирди.
Бироқ, Баҳодир Тошкентга келиши билан бир қатор муаммолара дуч келди: унинг компьютерини, грин-картини, паспортини ҳамда “Бирдамлик ҳаракати” ёзувли бир неча юз футболкаларини олиб қўйдилар. Бир неча соат давом этган суҳбатдан кейин махсус хизмат ходимлари унга пойтахтни тарк этишни ва жонажон Шаҳрисабзидан ҳеч қаерга чиқмай ўтиришни тавсия қилдилар.
Шунга қарамай, Баҳодир прокуратура терговчисининг таклифига мувофиқ Тошкентга келиб турди ва шундан кейин бир неча вилоятларга борди ва бунинг ортидан фуқаролик жамиятининг вакилларига анча ташвиш келтирди. Мисол учун, “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси билан учрашувдан сўнг жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячи Бахтиёр Ҳамроев ва унинг ҳамкасби Маъмир Азимовлар калтакландилар, дея хабар беради Озодлик Овози.
Фарғона.Ру