«БИРДАМЛИК ХАРКАТИ»НИНГ МАТБУОТ УЧУН ШОШИЛИНЧ ХАБАРИ

Малумки, “Бирдамлик харакати” раҳбари Баҳодир Чориев октябр ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Ташрифдан қилинган мақсад Ўзбекистон ичкарисида Бирдамлик харакатининг фаолиятини хартомонлама мустаҳкамлаш ва бу харакатнинг раҳбари ўзи иштирокида республиканинг бир неча вилоятларда йиғилишлар ўтказиб, келгусида унинг нияти “Бирдамлик харакати”нинг Тошкент шахрида Республика Қурилтойини ўтказиб қайтиш эди.

Аммо бундай бўлмади, аниқроғи хукумат томонидан унинг йўлига қўйилган чексиз тўсиқлар ва унинг орқасидан тинимсиз қўйилган кузатувлар, яна у борган ердаги бирдамликчиларнинг Баҳодир Чориев билан уйларидан чиқиб учрашишларига йўл қўймаслик каби уринишлар такрорланаверди.

Баҳодир Чориев ниятларини тўлиқ амалга ошириш учун тинмай харакат қилди.

У 10 декабр куни эрталаб Тошкент аэропорт милиция ва божхона томонидан ушланиб унинг ваъда қилинган паспорт ва бошка хужжат ва нарсалари унга қайтариб берилмади ва у кеч соат 7-30 ларгача милиция идорасида ушлаб турилди.

Кутилмаганда кечқурун, Баҳодирга милиция томонидан унинг юк жамодонларини олиб кетишига юқоридан рухсат берилгани айтилди.

Аммо у милиция томонидан 11 декабр эрталабгача аэропорт милиция бўлимида ушлаб турилди.
Тошкент вақти билан соат 5-15 да Баҳодир Чориев Тошкент аэропортида мажбур самолётга ўтириш арафасида унинг укаси Ботир Чориев билан хайрлашди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares