Анча мароқли, аммо хавфли кунларни эслаб…     

 

      Турлибеков  Ёдгор

 

      Эсимдан чиқаролмайман, бу гаплар ярими ўтган  ва ярими қайтган гаплар бўлиб. 2004 ва 2005 йиллар эди, маҳаллий хукумат ва органлар билан орамизда аёвсиз даҳанаки жанг кетар эди. Ана шу даврларда ишларим натижасидан кўнглим тўлар, натижалар самарали ва серҳосил эди.

      Фақат Қашқадарёдаги вилоят маркази Қарши  шахар милиция бошлиғи Сафар  Сармоновга кучимиз етмас, унинг  демократия соҳасида тушунчаси худди  чириган тўнканинг ўзи бўлиб, бунинг устига айниқса Тўлқин Қараев иккимиз билан қўпол, бизлар у билан ит мушук эдик.

      Сармонов  ишни Тўлқиндан бошлади, аввал уни 15 суткага қамашди органлар кейинчалик билсам бизни яккалаб қўйиш учун, икковимизни бир биримизга қайраб ҳам кўрди, натижа бўлмагандан сўнг, улар биринчи бўлиб Тўлқинга кетма кет провакацияларни бошлади..

      Уни неча бор бахтли тасодифлар қутқариб қолди, Сармонов тузаётган туҳмат тузоқларидан уни худо асраб, унга ёпишган аёллардан  уят бўлсада бетлари қонаган  ҳолда аёлларга етгич бермай, бекатдан кетабошлаган маршруткага кириб олишга улгурди, яхши ҳамки у фоҳиша аёлларга салгина қўл кутаришдан ўзини тутиб қолаолган эди..

      У яшаган  “Ёшлар” кўчасида доимий кузатувда турган милиция машинаси иккитага кўпайиб, улар икки томонда  кечаси билан турабошлади, Андижон воқиаларидан кейинги Каримов репрессияси тўлқини иккинчи йўналиш олиб Фарғона водийси халқпарвар инсон хуқуқлари ва журналистлардан бутунлай тозалангач, у бизларга узоқ Қашқадарёга етиб келган эди.

      Сен четга чиқиб кетмасанг бўлмайди десам, неча марта у менга бақириб солар: ахир қари момамни, синглим ва укаларимни ўйламайсизми, дер эди.

        Билиб қўйинг мени тинчитиб  булар ортимдан сизга ёпишадилар, менсиз сизга қийин бўлади, нима  мендан қутилмоқчимисиз, дер эди, у жаҳли чиқиб.

      Қамалда қолган ва бирозгина жанжал чиқаришнинг амалини қилолмаётган милициянинг, бирор баҳона билан уни тўғри уйидан олиб кетишлари кутилмоқда эди.

      Менинг  ва унинг телефонларимиз эшитилар, телефон орқали бизлар ўзимизнинг паролларимиз орқали гаплашар эдик, бундай оддий гапларнинг мазмунини ўзимихдан бошқа хеч ким тушунмас эди. Оиламиз рўзғорини ўғлим машинасида киракашлик қилиб тебратар эди, у эрта саҳар кетиб ярим кеча келар, шунинг учун мен у машиналан фойдаланолмас эдим.

      Тўғриси Тўлқиннинг уйи яқин бўлсада, икки марта микроавтобусга ўтириш яна орқага қайтиш кераклигидан у маҳалламиз орасидан мен керак бўлсам 15 минутда етиб келса менга эса қийин эди.

      Ниҳоят  кўпдан бери ишламаган унинг телефони ишлаб қолди, у менга тез боришни  ишора қилаётган эди. Демак вазият оғир, унинг уйидан бизгача учиб келадиган 15 минутлик вақтни ўйлаб мен ҳам пиёда ҳайдаб юбордим, соатимга  қарасам роса қора терга тушганим билан 35 минутда унинг маҳалласидаги магазинга етибман холос.

      Шу  ерда унинг ҳақиқатан оёқлари  узун хеч ким унга етолмаслигини  яна бир эсладим. Унинг атрофини кузатиб мен томонда бир машина ичида икки кишининг қотиб ўтирганини кўрдим. Улар фуқаро кийимида менга қараб қолишди ва телефонларини қўлга олишганини кўрсамда анқайиб кетавердим.

      Хуллас  у билан айтилган машина билан  кечаси 2 ларда уйида йўқ қўшнисининг деворидан нарвон орқали унинг чиқишига келишдик, қўшниси аллақаёққа тўйга кетишган экан. Мен ўша машина билан унинг уйига яқинлашишнинг иложини тополмадим икки машина икки томонда бирининг эшиги очиқ туришарди улар.

      Биз унинг айтилгандек учинчи кўчадан кирабошладик ва энди нима қилсак экан деб ўтирсак, у бизни кутиб ўтирган экан, бир катта сумкани бизларга узатиб ўзи сакраб тушди ва бизлар орқамизда милиция машинасининг чироқлари ёнганини сезиб машинани ҳайдовчи мингга қўйиб, бир зумда машиналар қуртдай қатнаётган шоҳ кўчага чиқиб олдик.

      Лекин милиция оёққа турган, бошлик Сафар Сармонов анойи эмас, у муҳим операциясини бошлаб  юборган эканлигини кўрдик, Биз Самарқанд номли автостанциядаги автобуслар олдида бирнеча милиция машинасининг кўк чироқлари парпираб турганини кўриб бироз ваҳимага тушдик.

      Дарҳол  орқага қайтиб, бизлар анча узоқ бўлсада  Ҳилол  қишлоғи орқали Самарқанд  йўлига тушиб олдик. Энди навбатдаги тўсиқ  Тошкент йўналиши бўйлаб 100 нчи километрга жойлашган вилоятнинг чегарасидаги ягона йўлда жойлашган таможня постидан ўтиш бизлар учун энг хавфли иш эди.

      Каллани ишлатиш керак, ахир бизларни беш-олти марта Тошкентда ўтказиладиган пикетларга айнан шу ердан ўтолмай, Сармоновнинг сержантлари тутиб олиб, орқага Қарши шахар милициясига олиб келишган ва бизлар раҳбаримиз Толиб Ёқубов айтган пикетларга қатнашаолмасдан қолган эдик.

      Чорасини  топдик, постда машиналар текширилаверсин, машинамиз бизларни шу ерга ташлаб, ҳайдовчининг ўзи постдан ўтиб олиши ва биз иккимиз пиёда икки километрча узоқдан постни айланиб пиёда ўтишга қарор қилдик.

      Қалин янтоқзор ичидан ўтар эканмиз оёқларимиз тиканлардан моматалоқ бўлиб  ачишсада, постдан анча ўтиб кутиб  турган машинамизни етиб олганимиздан, ўзимизда йўқ хурсанд бўлиб, Машинага ўтиганимиздан бошлаб тинмай хохолаб кулар эдик.

      Ярим  соатлар ўтиб, Самарқанднинг Улуғбек  деган автостанциясига етиб келганимизда ғира шира тонг отабошлаган, бу ердан  Қаршининг автобуси эмас, атайин Бухоро шахридан келаётган автобусга Тўлқинжонни ўтирғиздик.зиш олдидан

      Автобус ярим бўш, у шу ердан одамларни йиғиш учун тўхтаб турар, бизлар бу ерда анча гаплашиб ўтирдик, тиканлар заҳри ҳали кетмас иккимиз оёқларимизни  ора чора қашлаб қўяр эдик ва ниҳоят у билан қаттиқ қучоқлашиб хайрлашдик, бу хайрлашиш айниқса мен учун жуда оғир эди, кўзларимда ёш, мен бугун ишонган тоғим ва асосий сунчиғғимдан, ажраб қолаётгандай эдим.

      Мен анча хомуш тортиб, сот эрталаб қуёш чиққанда уйимга кириб келдим, ва тайёрлнган нонуштага ўтирдим ва телефон жиринглади, мени вилоят МХХ бўлимига албатта боришим кераклигини эшитдим, бордим саволларга тутилдим.     

      Хеч нима билмайман дедим, хеч қандай далил йўқ эди. Аммо менга келажакда Тўлқинга қарши ишлатилган амалларнинг албатта кучлироқлари бўлиши ҳаёлимга келган эди, шундай бўлди ҳам… 

        
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares