“Бирдамлик” матбуот маркази хабар қилади

15-сентябдан бошлаб ҳокимларнинг мажбурий топшириқларига биноан Наманган вилояти бўйича мактабларнинг юқори синф ўқувчиларини, коллеж талабаларини, летцей ўқувчиларини, кўплаб корхона ва ташкилот ходимларини оммавий равишда пахта теримига олиб чиқиш бошланди. Шунингдек, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинига аҳолини пахта теримига олиб чиқиш вазифаси юклатилди. Ҳар куни пахта штабларига терилган ҳосил ҳақидаги малумотларни топшириш учун масъул шахслар тайинланди. Бу топшириқлар, албатта, юқори ташкилотлардан бўлгани ўз-ўзидан аён.
Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимиз: ўтган йили Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТнинг «Болалар мажбурий меҳнати» конвенцияси ратификация қилинган эди. Афсуски, ушбу конвенция кучга кирган бўлишига қарамай, бу йил ҳам Ўзбекситон ҳукумати унга амал қилмаслигини болаларни пахта теримига олиб чиқиш орқали яна бир карра исботлади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares