Ўзбекистонда қашшоқлик ва болалар меҳнати мавзусида «Исёнкор» саволларига «Бирдамлик» ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев жавоблари.
– Сизнингча Ўзбекистондаги қашшоқлик илдизлари қаерда? Қашшоқлик муаммосини бартараф этиш бўйича нима қилиш керак деб ўйлайсиз?
Баҳодир Чориев: – Ўзбекистонни ҳозирги кунда 1001 муаммоли давлат деб эътироф қилсак бўлади. Шу муаммолардан бири қашшоқлик бўлса, яна бири эса болалар меҳнатидан мажбурий равишда файдаланишдир. 1000 + болалар меҳнатидан мажбурий равишда фойдаланиш муаммосини илдизи сиёсатга бориб тақалади.
Хўш, нега жорий ҳукумат бу муаммоларни камайтириш ўрнига кўпайтирмоқда. Балким бу ҳукуматни Ўзбекистон халқига нисбатан олиб бораётган геноцид сиёсатидир? Ёки бу ҳукуматни қўлидан келган давлат бошқарувидир?
Менимча, Ўзбекистондаги барча муаммоларни сиёсатдан излаш керак. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугунги кунга келиб барча қонунчиликка тупурди. Биз учун муқаддас булган Ўзбекистон Конституциясини аввалом бор президент томонидан оёқ ости қилиниши жуда ачинарлидир. Демак, ўзбошимчалик билан президент ўз фаолиятини давом эттираётган экан, уни атрофидаги барча амалдорлар ҳам ўзбекбоши сиёсатини давом эттиришга мажбур.
Бу мажбурият ортидан энг халқпарвар амалдорлар ҳам кўникадилар ва оқибатда қонунни барча амалдорлар оёқ ости қилиб иш юритадилар. Агар бирорта амалдор юқори ёки куч ишлатар тизимга ёқмай қолса, куч ишлатар тизим томонидан қонунчилик эсланиб қолинади. Шулар томонидан гуёки қонун устуворлиги бажарилиб, оқибатда “Қадамини нотўғри” босган амалдорга нисбатан жиноий жавобгарликка тортилиш ва уни бадном қилиш «чоралари» кўрилади.
Қонунчилик бажарилмаган жойда порахўрлик, коррупция авж олади. Ҳар қандай зарурий ислоҳотлар ҳам коррупция ботқоғига ботган амалдорлар томонидан тўхтатилиб қолинади ёки ҳар хил баҳоналар билан секинлаштирилади. Ўзбекистон Совет Иттифоқи тугаши арафасида, унга Иттифоқидан жуда катта салоҳиятга эга бўлган иқтисодий тизим мерос бўлиб қолди Юзлаб завод ва фабрикалар, бутун мамлакатни қамраб олган агрокомплекс хўжаликлари, ҳар хил турдаги хизмат ва бошқа иқтисодни шаклантирган минглаб турдаги иш жойлари мавжуд эди.
Ўзбекистон мустақилликка жуда катта иқтисодий бойликлар билан қадам қуйди.Лекин ҳукумат улардан оқилона фойдаланиш ўрнига бу бойликларни талон-тарож қилди. Йилдан – йилга иқтисодий ўсиш ўрнига камайиш давом этди. Тез суратлар билан аҳолини ўсиши эса ўз иш жойларини йўқотган ишсизлар ёнига янги авлод ишсизларини қўшди. Натижада бир неча миллионли ишсизлар армияси вужудга келди.
Қишлоқ хўжалигида ҳам иш бошқариш совет тузумидан қолганча давом этди. Ҳамма жойда буйруқбозлик, хўжа кўрсинга ишлаш кун тартибига яна ўрнашиб қолди. Қишлоқ хўжаликлари бир неча бор мулкчилик шаклини ўзгартирди. Ҳозирги кунга келиб барча хўжаликлар Фермер хўжаликларига мажбурий тарзда ўзгартирилди. Номигагина фермер хўжаликлар ташкил қилинди.
Ер хусусийлаштирилмади, барча экиладиган маҳсулотлар давлат буюртмасига кўа бажартирилади. Ҳозирги кунгача совет даврига хос бўлган мажлисбозлик, буйрўқбозлик, қоғозбозлик ва ҳокозалар давом этиб келмоқда. Буларнинг ҳаммасига, жумладан қашшоқлик ва бошқа муаммоларга ҳозирги Ўзбекистон ҳукумати олиб борган ва олиб бораётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни нотўғри эканлиги сабабчидир.
– Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат нега ҳамон давом этмоқда? Бу муаммоларга мухолифатдаги партия ва ҳаракатлар нега шу пайтгача эътиборсиз қараб келишмоқда?
Б.Ч.: – Болалар меҳнатини бутунлай тўхтатишни бугунги кунда умуман иложи йўқ, аммо уни маълум босимлар остида камайтириш мумкин, ҳамда меҳнат қилаётган болалар учун яхши шароитлар ҳозирлаш мумкин. Болалар меҳнатидан Совет Иттифоқи даврида ҳам кенг кўламда фойданилган эди. Масалан, мени ўзим 3 синфдан мажбурий тарзда пахта теришга олиб чиқилганман. Ўша вақтларда биз 3 – синфда ўқувчи 9-10 ёшдаги болалар эдик.
Биз биринча сафар бир ой давомида пахта терганмиз. Ҳар куни эрталаб мактабга борар эдик, мактаб дарслари қолдирилиб, дарс ўрнига кечгача пахта терилар эди. Кун бўйи терган пахтамиз 3-5 кило атрофида бўлар эди. Шу тариқа биз ҳар йили пахта теримига чиқар эдик. Баҳорда ойларида 10-15 кунлаб пахта ягонасига , 8 синфдан бошлаб бошқа туманларга 3 ойлаб ётоққа, пахта теримига жўнатилар эдик. Баҳор палласида эса пахта ягонаси ва чопиғига мажбурий тарзда ишлатилганмиз.
Собиқ Совет иттифоқи даврида пахта далаларида минглаб пахта териш машиналари тинимсиз пахта териш ишларига жалб қилинган, деҳқонларни эса пахтадан олаётган даромадлари жуда яхши эди. Колхозчиларнинг давлат буюртмасидан ташқари пахтадан олган даромадлари яхши эди. Жуда катта техник имкониятга эга бўлган Совет Ўзбекистони барибир болалар меҳнатига ҳам таянар эди.
Ҳозирги кунда бирорта пахта машинашини даладан топиш амри маҳол, деҳқон-фермерларда моддий манфаатдорлик умуман йўқ. Хўш, шундай вақтда буйруқбозчиликка ўрганган ҳокимият нима қилсин? Фақат ҳимоясиз болаларни пахтага ҳайдаб чиқариш ва уларни меҳнатидан фойдаланиш қўлидан келади холос.
-Қашшоқлик ва болалар меҳнати муаммоларини бартараф этиш йўлида мухолифат қандай режа ёки дастурлар асосида иш олиб бориши мумкин ва уларни бу йўналишдаги ҳаракатлари қандай натижа беради, деб ўйлайсиз?
Б.Ч.: -Минг афсуски, бу хукумат бошқа муаммолар қатори болалар меҳнатидан фойдаланишни тўхтата олмайди. Бу ҳукуматдан кейин келган ҳар қандай ҳукумат ҳам бу муаммони 4-5 йилда ҳал қилиши жуда қийин. Шу сабабли биз мухолифат барча кучимизни режимни тугатишга қаратишимиз керак, токи келажакда иқтисодий ислоҳотларга йўл очилсин ва бир куни келиб болаларимизни қулликдан қутқарайлик.
Агар Ўзбекистон ҳукуматига қарши бўлаётган Болалар меҳнатидан фойдаланмаслик кампанияси ортидан Ўзбекистон режими тугатилса эди, биз албатта бу кампанияни биринчи қаторида булар эдик. Афсуски вазият ундай эмас. Албатта Инсон Хуқуқлари фаоллари ва Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар дунё жамоатчилиги олдида бонг уришлари ва бу масалада қaтъий иш олиб боришлари жуда зарур.
Лекин сиёсий ташкилотлар ва шунингдек «Бирдамлик» ҳаракати ўз олдига барча муаммоларни яратаётган сиёсий режимга барҳам беришни мақсад қилиб қўйган. «Бирдамлик» ҳаракати Ўзбекистондаги 1001 муаммога фаолиятини қарата олмайди. Биз фақат 1 муаммо устидан ишлаймиз, яъни сиёсий ҳокимиятга мухолифатни келиши, сиёсий ислоҳат ўтказилиши.
Бу сиёсий ислоҳот ортидан барча 1001 муаммони бартараф қилиш имконияти пайдо бўлади. Шу сабабли бизни Болалар меҳнати ва бошқа муаммоларни айланиб, ёки ўзларини олиб қочиб юрибди деган фикр хатодир. Жойларда бизни фаоллар ўз вақтлари ва имкониятлари доирасида бу масалада ёрдам қилишяпти.
Келажакда 1000 + Ўзбекистонда болалар Хуқуқлари масаласида уюштириладиган акцияларни кўча юришлари ва митинглар тартибида ўтказилиш режалари булса, албатта «Бирдамлик» ҳаракати фаоллари ушбу намойишларни жон деб қўллайди.
Суҳбатдош: Юсуф Расул.
www.isyonkor.ucoz.ru