МАСЪУЛИЯТСИЗЛИКМИ ЁКИ САВОДСИЗЛИКМИ?

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар 1-мавзе Абдурахмонов кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Ҳазратқул Эрназаровнинг баён  қилишича, у 2003- йил 18-июндан бошлаб Гулистон шаҳридаги 6-мактабда меҳнат шартномасига асосан хўжалик ишлари бўйича директор  ўринбосари бўлиб ишлай бошлаган. 2004 -йилнинг 3-июнидан 8-июнига  қадар бетоблиги туфайли шифохонада даволанган. Айни шу пайтда  Гулистон шаҳар халқ таълими мудири бўлмиш Г. Шаҳобиддинова беморнинг  ҳолидан хабар олиш  ўрнига, унга тайзиқ  ўтказган ва босим остида ишдан бўшаш  ҳақида  ариза ёзиб беришини талаб  қилган.

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган бу  ва эркинликлари поймол  қилинаётганидан ва инсон  қадри  йўғлигидан  ғазабланган. Эрназаров аччиқ устида 2004- йил 7 июнь куни ариза ёзиб берган. Қизиғи шундаки, фуқаро  Эрназаровнинг беморлик варақаси бўлишига  қарамай, Г. Шаҳобиддинова уни 2004- йил 7-май кунги ҳолат билан ишдан бўшатиш тўғрисида  қарор  қабул  қилган.

 Бундай антиқа  ҳолат, яъни буйруқдан олинган кўчирма меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар билан  ўз тасдиқини топмоқда. Ушбу  ҳолат юзасидан фуқаро. Эрназаров  Ўзбекистон Республикасининг амалдаги  қонунлари ижросини назорат  қилувчи органнинг биринчи босқичи бўлмиш Гулистон шаҳар прокуратурасига  қайта-қайта  қилган ёзма мурожаатлари кўриб чиқилмай ижобатсиз  қолдирилган.

Оқибатда бир фуқаронинг  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунлари билан белгилаб берилган бу  ва эркинликлари қўпол равишда бузилган. Шаҳар прокуратураси томонидан  ҳеч  қандай чора кўрилмаганлиги сабабли. Эрназаров  Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судига мурожаат  қилишга мажбур бўлган. Ушбу  ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича

Гулистон туманлараро суди томонидан 2005- йил 7 февраль куни кўрилган фуқаролик ишида  ва  ҳолатидан  ҳам .  Эрназаровга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 99-моддаси бузилганлиги тан олинган ва  ушбу  қонуннинг 111-моддасига биноан. Эрназаровни ишга  қайта тиклаш лозимлиги тўғрисида  кўрсатма берилган. Шунга  қарамай  Эрназаровнинг даъвоси суд томонидан рад қилинган.

Хуллас,  ўтган 5 йил давомида. Эрназаров овора-ю сарсон бўлиб юрган. Бу даврда унинг аппеляция, кассация ва назорат тартибида  қилган мурожаатлари сон-саноқсиздир. Аммо юқори органлар унинг бу мурожаатларига панжа орасидан  қарашган. Мана, бир-икки мисол:  Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов  ҳайъати раислигини  вақтинча бажарувчи

 А. Бабақулов имзоси билан 30.05.2007 йилги ШБФ-2026-07- сонли жавоб хатида “аризангиз кўриб чиқилиб,  қаноатлантирилмасдан  қолдирилди” дейилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов  ҳайъати раиси Х. Ёдгоров имзоси билан 06.07.2007 йил ШБФ-2026-07-жавоб хатида эса “аризангиз Олий судда текширилган ва суд  қарори тўғри деб топилиб, бу  аризада батафсил жавоб берилган” дейилмоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси умумий юридик акция судлари судьялари олий малака ҳайъати раисининг  ўринбосари Х. Ёдгоров имзоси билан 25 август 2008- йилда ШБФ-789-08 -сон билан берилган жавоб хатида “Судьяларнинг  ҳатти – ҳаракатлари юзасидан келтирган важларингиз  ўз тасдиқини топмади, Суд  қарорларининг  қонунийлиги юзасидан сизга муқаддам олий суд томонидан батафсил жавоб берилган” деб кўрсатилмокда.

 

Наҳотки олий “ҳакам”ликда  ўтирган мартабали зотлар шу даражада масъулиятсиз бўлиб кетишган? Жабрланувчи  Эрназаров  ўзи  ҳам –   улари бузилганлигини тушуниб юқори босқичларига мурожаат  қилсаю, юқоридагилар тақдим  қилинган  ҳужжатларга  ҳатто  зиё  ҳам боқмай,  ҳамкасбларини  ҳимоя  қилиб, бир сўзни  қайта-қайта такрорлашдан чарчашмаса?!

Ана шунақа гаплар!

Буни энди маъсулиятсизликми ёки саводсизликми деб баҳолаш сизнинг  ҳукмингизга ҳавола. Фуқаро  Эрназаров эса  қачон ишга  қайта тикланар эканман,  ўтган давр мобайнидаги иш ҳақим ундириб берилар экан деган орзу-умидлар билан яшамоқда.

 

                                                       Сирдарё вилояти

Бирдамлик  ҳаракати ахборот маркази хабар  қилади.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares