Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанади

 

Вазирлар Макамасинининг 2009 йил 24 июндаги Иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги ва  Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги 177-сонли қароридан келиб чиқан ҳолда  Қашадарё вилоят  ҳокими  қарор  қабул  қилди. Қарорда шаҳар ва туман  ҳокимликлари, вилоятдаги йирик ташкилот ва тармоқлар раҳбарлари   тасарруфидаги иш берувчилар иштирокида мазкур  қонун ва қарорнинг моҳияти юзасидан  ўқув машғулотлари ташкил этилишини таъминлашлари зарурлиги кўзда тутилган.

     

  Мулкчилик шаклидан қатъий  назар барча корхона ва ташкилотлар томонидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича  қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятлар алоҳида кўрсатиб  ўтилган. Бу мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаш эса вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза  қилиш бош бошқармасига юклатилган.

 

                                                                       Қашқадарё вилояти

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares