ХИГ: «қирғизистонлик муслималар тобора радикаллашмоқда»

Агар Қирғизистон ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этмас экан “яна кўплаб аёллар радикал Исломий гуруҳлар сафларига қўшилиб кетишлари мумкин”, дея огоҳлантиради Халқаро Инқироз Гуруҳи (ХИГ).

ХИГнинг “Қирғизистонда аёллар ва радикаллашув” деб номланган сўнги ҳисоботи Қирғизистондаги аёлларнинг Исломий фирқа – “Ҳизб ут-Таҳрир” сафларида тобора кўпайиб бораётганига қаратилган. Гуруҳ Қирғизистонда “Ҳизб ут-Таҳрир” 8000 яқин аъзога эга бўлиши ва улардан 800 дан 2000 га яқинини аёллар ташкил этиши мумкин дея тахмин қилади.
“Диндор аёллар дунёвий, диний арконларни адо этадиган мусулмонларга кўп ҳолларда чуқур шубҳа билан қарайдиган ва уларнинг асос иқтисодий эҳтиёжларига давомли эътиборсиз сиёсий тизимдан четда қолгандек ҳис қилишади,” – дейилади гуруҳ ҳисоботида. Бу ҳолат, ХИГнинг огоҳлантиришича, аёлларни «Ҳизб ут-Таҳрир сингари радикал Исломий гуруҳлар томон етаклаши мумкин.” Халқаро Инқироз Гуруҳининг ишонишича,
“Ҳизб ут-Таҳрир” аёлларнинг кундалик эҳтиёжларига ечим ва Қирғизистондаги ғарбона ҳаётга “муқобил ғояни таклиф эта олади”. “Қирғиз сиёсатчилари, агар давлат ижтимоий ва иқтисодий адолатни таъминлай олмаса, одамлар бошқа йўлларни қидира бошлашларини тушуниб етишлари керак,” дейди ХИГнинг Марказий Осиё лойиҳаси директори Пол Куин-Жадж. ХИГ Қирғизистон ҳукуматини диндор аёллар билан ҳамкорлик қилиш учун махсус амалий режалар ишлаб чиқишга чақирган.
Токи Қирғизистон ҳукумати диндор аёллар эҳтиёжларига эътибор қаратмас экан”Ҳизб ут-Таҳрир сафлари ва нуфузи кенгайиб бораверади,” дея огоҳлантиради Халқаро Инқироз Гуруҳи.

BBCUzbek.com.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares