Саиджаҳон Равоний: Ишқ айлади

Шарқ булбули Дилнура Кодиржонова хотирасига,

Алишер Навоий ғазалига тазмин.

 

“Оҳки, ишқ айлади шайдо мени,

Солди жунун кўйига савдо мени.”

Кўхна Регистон уза наволаринг,

Айлаб жоду, қилди бенидо мени.

Хиром этсанг оҳиста, мисли ҳаёл

Қилди бехишт ичинда пайдо мени.

Вужудима солди титроқ авжларинг,

Вохки, эс-хушимдин этти жудо мени.

Севди олам Шарқ булбули, деб, оё,

Сени воҳам пари – гуландомини.

Андалибим, шайдо лек минг андалиб,

Не қилдинг ошно феъли бад омини.

Ки санъату ҳуснингдин ўтда ёнмиш,

Не туймадинг бахил зоғлар домини.

Азизларинг эмди юм-юм йиғлагай,

Қилди қўшуб адоинг адо мени.

Равонийга сен бир ҳурсан илоҳий,

Дилзиёим, кечирсун Худо мени.

***

ОЙ ЮЗИНГГА

Ўзбекистон ҳалқ ҳофизи Шерали Жўраев нафасидан илҳомланиб,

Ҳофизи Хоразмий ғазалига мухаммас.

Кўруб ҳуснинг аҳли парокандаман,

Кўргали бир ҳар зум орзумандаман,

Ёнгум аталмиш ҳижрон, гулханда ман,

Ой юзинга жон била то бандаман,

Меҳри равшандил бикин тобандаман.

Бергали жонни санга шайман ўзум,

Васфинг иншо этгали етмас сўзум,

Найлайин, парирў, кеча ва рўзум

Кўргали юзунг гулистонин кўзум,

Завқ била гул бикин пурхандаман.

Йўқтур адад маҳлиё – гунгларингга,

Ишқинг ўтида кўнгли мунгларингга,

Қўшмасанг-да мани ҳеч тенгларингга,

Гулни ўхшатгали ол энгларингга,

Бу жиҳаттин лолатак шармандаман.

Тирноғинг то Бадаҳшон лаъли менга,

Танҳо ўзинг оламаро Лайли менга,

Мажнунликнинг келибти гали менга,

Пойи бўсунг даст бергали менга,

Топтим, эй жон, давлати пояндаман.

Ҳам тутқун андалибман қўлингда, лек

Ҳам қувғунман мажозий чўлингда, лек

Ки бўлсам девона бир кўнглингда, лек

Жонни бердим бир йўла йўлингда, лек

Ишқинг ила то қиёмат зиндаман.

Минг омил етгали васлингга моне,

Тушти бошима кулфати савдо не,

Лутф ила ҳеч манга боқмади толе,

Ман санга жон бирла ошиқман, вале,

Сан, нигоро, қандасан, ман қандаман.

Равоний дилхастанг, туйгил, оқила,

Тутма дариғ меҳринг, бўл хушмомила,

Алдаб хоҳ, тегил бир; “тилагинг тила”,

Сан шаҳаншоҳи замонсан ҳусн ила,

Ҳофизи бечоратак ман бандаман.

***

Андижон.
17.08.2009

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares