Жиззахлик яна бир хукук химоячиси камокка олинди

Узбекистон Лебирал Демократик партияси аъзоси, Узбекистон Халкаро Инсон Хукукларини химоя килиш жамиятининг Арнасой туман булими раиси, Бирдамлик фаоли тадбиркор, фермер, 70 гектар ер эгаси, икки нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси булган аёл, Оязимхон Хидировани 2009 йил 28 июл куни Арнасой туман ИИБ томонидан хбисга олинди.

Оязимхон Хидирова 2009 йилнинг 5 июлда Узбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов очик хат ёзиб нусхаларини Узбекистон бош прокурорига, Узбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматига жунатиб, у уз хатида Арнасой туманида рахбарлар томонидан жудда катта микдордаги ерлар талон-тарож килинганлигини маълум килганди.

Айни кунда Узбекистон Республикаси ЖК 184-моддаси 2-кисми «б» банди, 277-моддаси 1-кисми, 277-моддаси 3-кисми «а,г» бандлари , 168-моддаси 2-кисми «а» банди билан айибланаётган Оязимхон Хидированинг соглиги жуда ёмон.

У 31 июл куни суд пайтида, Арнасой туман прокурорининг камокда ушлаб туриш тугрисидаги таклифини судя томонидан каноатлантирилиб хукм укилгач Арнасой туман суд биносининг Суд залида хушидан кетиб йикилган.

Оязимхон Хидирова залнинг узидан иккита миршаб курикчилигида тугри касалхонага ёткизилади. Бир кун утгач касалхонадан Дустлик туман ИИБ га хбисда олиб кетишган. Хбисда ушлаб турилган пайтда хам икки бор тез ёрдам чакириб тиббий ёрдам курсатилган.

Оязимхон Хидированинг соглиги коникарли эмас.
Мамир Азимов.
03. 08. 2009 йил. Жиззах.
Жиззах вилоят хукукбонлар ассосацияси раиси

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares