Оқсақолни ҳам ҳокимият сайлайди.


Birdamlik.info — Сирдарё вилояти Гулистон шахар хокими, Б.Э.Ибрагимов, Узбекистон Республикаси президентининг, » ўзига хос ва ўзига мос» сиёсатига риоя килган холда иш юритиб, атрофига шундай итоаткор, кули куксида, боши эгилган инсонларни туплаб, » ўзимга хос ва ўзимга мос» кабилида иш юритар экан, уларнинг хатти – харакатларини кўриб, ҳайрон қоласиз.
Гулистон шахар «Мукумий» махалласида конунлар асосида фаолият юритган, ўз манфаатидан фукаролар манфаатини устун кўйиб, махаллий давлат хокимияти, мансабдор шахслар томонидан махалла фукароларга нисбатан босим, тайзик каби зуровонликлар утказишини каттик танкид килиб, фукароларни хукук ва эркинликларини химоя килган махалла оксаколлни сайлов жараёнида турли бахоналар билан, шахар хокими томонидан, оқсақолликдан олиб ташлашганида, махалла фукаролари ўз оқсақолини химоя килишга жасорати етмаган эди.
Шундан кейин, махаллага оксакол топилмай, бир фукарони «вақтинча» ҳокимият оқсақол килиб куйди.
Тайинланган «оқсақол» хатто ёзиш – чизишни хам билмайди, буни барча махалла фукаролари билади, аммо нима килишсин?
Гулистон шахар хокимига айнан шундай кишилар керак, чунки «юкори»га таклид килиб, «ўзимга мос, ўзимга хос» деб йигилишда гапирганида, кимдир маъкуллаб, карсак чалиб турса булдида.

«Мукумий» махалла фукаролари куйиб ёниб уз ташвишларини баён этишар экан, уларнинг ахволини куриб, ҳатто ўз махаллаларига оқсақол ҳам сайлолмаганларига ачинасиз.

«Бирдамлик» харакати Сирдарё вилоят матбуот маркази.
28.7.09

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares