Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга

Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга
Нусхалари:
Узбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевга.
Узбекистон Республикаси МХХ раиси Р.Иноятовга.
Узбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Кодировга
Олий Мажлиснинг инсон хукуклари буйича вакили омбудсмен
С.Рашидовага.
Узбекистон инсон хукуклари миллий маркази директори
А.Саидовга.
Узбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.Мустафоевга.
Узбекистон Республикаси Динний Идораси рахбари У.Алемовга.
Узбекистонда фаолият юритаётган барча демократик давлатлар
элчихоналарига.
Жахон Мусулмонлари идоравий бошкармаларига ва мусулмон
ахлига.
Барча оммовий ахборот воситаларига.

Сирдарё вилоят Гулистон жоме масжидига кантовчи бир гурух оксакол – хожилар номидан

О Ч И К М У Р О Ж А А Т

ХУРМАТЛИ ИСЛОМ АБДУГАНИЕВИЧ!
Хурматли хонимлар ва жаноблар!

Динний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган хамда конун олдида тенгдирлар.
Давлат динний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди. (УзР.Конституцияси 61 модда.)

Хакикатдан хам шундай, Узбекистон Республикаси Конституциясида Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган булиб, конун олдида барча тенг деб курсатилган.
Шундок экан ким булишидан каттий назар, хох у оддий фукароми, хох мансабдорми, хох у масжид домласими килган хатти – харакатлари учун конун олдида жавобгардир, лекин хаётда шундай холатлар кузатилаяптики, оркасидан эргашаётган оммони тугри йулга бошловчи Дин пешволари олдиларига динни калкон килиб, гайриконуний хатти – харакатларни билвосита, касддан содир этишларига карамай, давлат назорат органлари “корани ок” деб уларнинг манфаатларини очик – ойдин химоя килишларидан маълумки “амалдаги конунларимиз ижроси барчага баробар эмас эканда” деган холатлар кузатилмокда. Чунки биз Сирдарё вилоят Гулистон шахар “Жоме масжиди”га катновчи бир гурух соколи куксига тушган оксаколлар, масжид домласи М.Усмоновнинг мансаб ваколатини суистемол килиб, диндорлардан мажбурий йигим ундириш ва солик солиш, алдаш, ишончини суистеъмол килиш, товламачилик йули билан пора олишга харакат килиши, расмий хужжатларни калбакилаштириш каби холатларни содир этишларини далилий хужжатлар билан очиб берилишига карамай, давлат назорат органлари томонидан эътибор килинмаганлиги ва охир – окибатда, домла М.Усмоновнинг гайриконуний хатти – характларини очиб берганлигимиз учун узимизни жиноий жавобгар деб топишлари таажжублидир.

Узбекистон Республикаси Конституциясида “Динний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган хамда конун олдида тенгдирлар” деб белгилаб куйилган, аммо ушбу динний идора ходимлари амалдаги конунларимизни билвосита, касддан бузишса, жазодан озод килинсин деган холат мавжуд эмаску, нега оддий фукарони айбсиз айбдорга айлантиришга кодир булган назорат органи ходимлари, такдим килинган далилий хужжатларга асосан мансабдор шахсга нисбатан конун доирасида жазо белгиламай, жиноий жавобгарликдан четлатиш холатларини содир этишади, ёки зархал харфлар билан битилган конунларимиз когозда бошкаю, амалда бошка холатлар назарда тутилганми, унда тенг хукуклик, адолатни кайси ердан излаш лозим булади.

Гулистон жоме масжиди домласи М.Усмонов 1995 йили ушбу мансабни эгаллаб, биз омиларга динний сохалардан тушунча бериб келади, аммо поклик, виждоний бурч, халоллик, давлатга хизмат килиш, фукаролар орасида тотувлик, динний сохалар ва бошка купгина яхши хислатлар буйича ахолига тушунчалар бериб келади, жамоага шундай тушунчалар берувчи, оркасидан оми фукароларни эргаштирувчи диндорнинг аввало узи пок, калби тоза, динний эътикоди кучли булиши лозим деб тушунамиз, аммо бизнинг домла М.Усмоновда бундай фазилатлар кузатилмай, динни калкон килиб, содир этиб келган гайриконуний хатти – харакатлари биринчиси булмай, ушбу жараён 2006 йили хаж сафарига борувчи фукароларга нисбатан килинган босим туфайли, “сув бетига калкиб чикган купик” мисоли домланинг накадар мансаб ваколатини суистемол килиб “шахсий бойликга хирс куйиши” ошкора булди.

Шундай холатларни олдинлари хам килиб келган булиб, аммо буниси барчасидан утиб тушган, бизлар унинг ортирган мулкига шериклик килиш учун эмас, аксинча амалдаги конунларимизни бузиб, содир этаётган хатти – характларини далилий исботлар билан ошкора этиб, содир этган хатти – харакатлари учун конун олдида жавоб бериши мукаррарлиги муносабати билан жавоб беришини талаб килиб, мурожат билан чикган эдик. Афсуски амалдаги конунларимизни ижросини назорат килувчи орган, яъни вилоят прокуратураси ходимлари томонидан мурожаат килганлигимиз учун узимизни жавобгар деб топишларидан шундай тушунчага эга булдикки, мансабдор шахслар амалдаги конунларимизни хохлаган томонга буриб, хохлаган фукарони жавобгар килиш кобилиятига эга эканликларини яна бир карра ошкора намаён этишди.

Куйидаги холатларда, далилий хужжатларга асосан Узбекистон Республикасининг “Фукаролар мурожаатлари тугрисида”ги конунига асосан тугри мурожаат килганлигимиз, хак булиб, Сирдарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан нохакдан жиноий жавобгарликга тортишганлиги уз тасдигини топишига ишончимиз комилдир:

1. Сирдарё вилояти Гулистон жоме масжиди имом домласи 2006 йил хаж сафарига борувчи фукаролардан мажбурий тарзда хар биридан 64000 (отмиш турт минг) сумдан жами 9.600.000 (туккиз миллион олти юз минг) сум “хаж закоти” йигиб олган, бундай харакатни содир этиши борасида на давлатимиз томонидан, на Динний идора томонидан бирон бир расмий курсатма мавжуд эмас, шундай булишига карамай домла М.Усмонов мансаб ваколатини суистемол килиб мажбурий йигиб олган пул маблагларини банк муассасига кирим килмай, узида саклаб келган. (бундай холат олдинги хаж сафарларида хам содир этилган аммо буниси хаддан ташкари кескин, босим остида булганлиги сабабли масалани кутарилишига сабаб булган).

Узбекистон Республикаси амалдаги конунлари нуктаи назаридан каралса, УзР ЖКнинг 141, 145, 165, 171, 205 – моддаларида белгилаб берилган холатлар домла М.Усмонов томонидан купол равишда бузилганлигини давлат органларига такдим килган далилий хужжатларимизда очиб берилган ва уз тасдигини топади.

2.Ушбу хаж сафарига бориш жараёнида, расмий руйхатда булган ёши 30 дан ошган фукаро С.Кодировдан моддий манфатдорликга эга булиш максадида, хаждан колдириб юборишни билдириб, бундай холатда Юртбошини ёмонотлик килиб, “Сен хажга бормайсан, ёшларни юбормаслик хакида Президент Фармони мавжуд, шунинг учун сени хаж сафаридан колдирамиз” деб пуписа килиб, босим утказган (хакикатда шундай Фармон мавжуд эмаску).

Фукаро С.Кодиров хаж сафарига борувчилар руйхатида булиб, барча амалларни бажариши, харажатларни банкка кирим килганлиги муносабати билан хаждан колиб кетмаслик муносабати билан имом домла М.Усмоновнинг айтганига кунишга мажбур булган ва домла талаб килган 300000 (уч юз минг) сумни олиб келиб беришга мажбур булган.

Таажубли жойи шундаки домла М.Усмонов уч юз минг олиш учун Президентни номини “ёмон отлик” килиб уртага куйган, хатто айтгани бажарилгач, яна С.Кодировга “сени хажга юборишларини илтимос килиш максадида берган омонатингни Динний идорага дастурхон учун сарф киламан” демокда аммо кейин маълум булишича динний идорага хеч кандай “дастурхон” етиб бормаган.

Ушбу холат замирида УзР.ЖКнинг 168,210 -моддаларида белгилаб куйилган холатларни содир этганлиги фукаро С.Кодировнинг курсатмалари билан тасдигини топади.
Гулистон жоме масжиди домласи М.Усмоновнинг бундай гайриконуний хатти – харакатларидан Сирдарё вилоят МХХ Бошкармаси ходимлари огох булишгач, хаж сафарига борувчи фукаролардан йигиб олинган “хаж закоти”ни бир кисмигина эгаларига кайтарилган, шунингдек фукаро С.Кодировдан олинган маблаглар хам кайтарилган булиб, ушбу холатнинг узиёк жиноят аломатлари мавжудлиги исботидир.

3. Сирдарё вилоятидан Маккаю Мукаррамага бориб, хаж амалларини адо этаётган фукароларга “Хажи бадал” васикаларини калбакилаштириб, “сохта хажи бадал” васикаларини хар бирини 200 АКШ долларидан пуллаган, ушбу холатларни содир этганлигини шахсан домла билан бир хонада турган хожилар Хайдаралиев Зокиржон, Тошназаров Султонали уз кузлари билан куриб, ушбу холатни тугри эканлигини тасдиклаб, гувохлик беришларига карамай вилоят прокуратураси ходимлари томонидан инобатга олинмаяпти, шунингдек жиноят ишлари буйича Сирдарё вилоят суди томонидан 2007 йил ноябрь ойида булиб утган судлов жараёнида тергов хулосаси кандай булса, судда хам шундай тасдикланмокда.

Узбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексида белгилаб берилган холатлар муккамал ва чукур урганиб чилимасдан, чунки ушбу конуннинг 22, 23,26,46,… ва бошка бир канча моддаларида курсатиб утилган холатлар назорат органи ходимлари томонидан купол равишда бузилмокда.

4. Жиноят ишлари буйича Сирдарё вилоят суди судлов раиси А.Шеркузиев томонидан олиб борилган судлов жараёни бир томонлама, “буюртма” судлов булиб,УзР.ЖПК нинг 80,82,84,85,94,95 – моддалари бузилганлиги суд хукмида аник курсатилган, судлов раиси мансабдор шахснинг манфаатини химоя килиб, Узбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги конунларида белгилаб берилган тенг хукуклик холатларини билвосита бузиб, “разборчик”сифатида иш юритмокда.

5. Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан олиб борилган тергов жараёни амалдаги конунларимизга тугри келмайди, шунингдек тергов жараёни “юкоридан берилган курсатмага асосан” олиб борилган булиб, ушбу тергов жараёнида УзР.ЖПКнинг курсатмаларига амал килинмаганлиги, шунингдек Динний идора бошлигига таълукли булмаган бошка иш билан бирлаштирилишининг узиёк, жиноят ишини чалкаштирилиш холатларини исботлаб турибди.

Бундан максад шуким, бошка жиноий иш билан чалкаштирилса, умумий тарзда мурожат килган оксаколларга куйилган айбловлар буйича “хакикат”ни изини йукотиш осон булиши аник эди ва прокуратура ходимлари ушбу холатни билвосита “содир” этишди, АДОЛАТ ва КОНУН доирасида иш юритувчи хакамлар бундай холатни тасдиклаб, Узбекистон Республикаси номидан Хукм чикариб беришди, икки уртада, содир этган гайриконуний хатти – харакатлари далилий хужжатлар билан исботланган ва конун олдида жавобгар деб топилиши мукаррар булган имом домла М.Усмонов, мансабдор хомийлари оркали жавобгарликдан силлик кутулиб кетди.

Давлатимиз тинчлигига хавф тугдираётган хар кандай исломий гурухларга нисбатан каттий кураш олиб бораяпмизу, аммо давлат ичидаги “динний кобик”га уралган, энг хавфли, халкнинг мулкини умариётган домла М.Усмоновдай шахсларни манфаатини мансабдор шахслар томонидан химоя килиниб, амалдаги конунларимизни купол равишда бузишларини фукаролар яккол очик куз билан кузатиб туришибдику, бунга кандай бахо берилади.

Сирдарё вилоятидаги мансабдор шахслар томонидан “корани ок” дейишлари, шу фукароларнинг куз унгида гайриконуний хатти – харакатларни содир этаётган дин пешволарини “хакикий башара”ларини далилий хужжатлар билан очиб беришларига карамай, рахбарлар томонидан “тасдигини топмади” деб бераётган жавобларидан коникиш хосил килмаган оддий фукаролар онгида амалдаги конунларимизга нисбатан кунгилларида кандай фикрлар пайдо булиши мумкин.

Шундай холатларни содир этиб, хакикий жавобгарни химоя килиб, хакикатни кутариб чикганимиз учун жиноий жавобгар деб топишларидан “норозимиз”, шунинг учун ушбу масалани кайтадан курилиши учун курсатма беришингизни сураймиз, токи мукаддас конунларимиз ижроси АДОЛАТ доирасида доирасида хал килинишига ишонч хосил килайлик.

Хурматли Ислом Абдуганиевич.
Хурматли Давлатимиз Арбоблари,
Мукаддас Конунларимизни яратувчи мухтаррам зотлар.

Сизлардан илтимосимиз шуким, Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан биз оксаколларга нисбатан олиб борилган 2007 йил 5 ноябрь кунги айблов хулосаси ва Жиноят ишлари буйича Сирдарё вилоят судининг 2007 йил ноябрь ойида Узбекистон Республикаси номидан кабул килган Хукмига нисбатан эътирозимизни кабул килиб, ушбу ишни кайта терговга кайтарилишини таъминласаларингиз, чунки ушбу холатларни баён килган вилоят микёсидаги амалдаги конунларимиз ижросини назорат килувчи орган томонидан олиб борилган тергов жараёни ва адолат ва конун доирасида иш юритувчи суднинг кабул килган Хукми замирида келтирилган важлар Узбекистон Республикаси амалдаги конунларига мос келмаслиги муносабати билан прокура ва суд ходимларининг гайриконуний хатти – харакатлари замирида амалдаги конунларимизга нисбатан хурматсизлик аъломатлари мавжуд булиб, фукаролар орасида мукаддас конунларимизни обруйсизлантириш холатлари мавжуддир.

Ушбу холатлардан хулоса шуким, Сирдарё вилоят прокуратураси айблов хулосасига биноан Жиноят ишлари буйича Сирдарё вилоят судининг Хукмини кайтадан куриб чикиш учун Республика микёсидаги бошка холис вилоят тергов ва суд органларига утказилса, чунки биз оддий фукароларнинг Сирдарё вилоятида амалдаги конунларимиз ижросини назорат килувчи орган ходимларига нисбатан ишонч йуколганлиги сабабли, вилоятимизда адолат ва конун устиворлиги мавжуд эмас, шунинг учун мурожаатимизни эътиборга олиб, ишни кайтадан куриб чикилишига курсатма беришингизга ишончимиз комилдир.

Хурмат ва икром ила “айбсиз айбдорлар”, хакикатни очиб бериб “жавобгар”
топилган, сокколи куксига тушиб, саксонни коралаган бир гурух оксаколлар,
Узбекистон фукаролари номидан Ориф хожи Усмонов.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares