Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44 – моддаси, “Судлар тўғрисида”ги Қонуни ва “Фўқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қонунлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида” махсус қонуннинг 1 – моддасига биноан, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Фарғона” хўжалиги “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги раҳбари М. Қодирова, Сирдарё вилоят хўжалик суди ўринбосари,
судья Исомиддин Эгамбердиевнинг судлов жараёнида хўжалик ишини бир томонлама, амалдаги қонунларимизни билвосита бузилишига сабабчи бўлиб, мансабдор шахсларнинг манфаатида. 2008- йил 6 май кунги 12-0802/3746 – сонли хўжалик иши бўйича, ҳал қилув қарори натижасида “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги бошлиғи Махмуда Қодирова ва унинг ўн саккиз аъзоси бир йилдан кўп вақтда сарсон – сарагардон бўлишига,
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, белгилаб берилган тенг ҳуқуқлик, умуминсоний демократик ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр – қиммати, меҳнат қилиш, мулк ҳуқуқи каби олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқлари айнан суд раиси томонидан поймол қилинган деб ҳисоблаб, Сирдарё вилоят хўжалик суди судьяси И. Эгамбердиевга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди раиси номига, даъво аризаси тақдим қилди. Сирдарё вилоят Оқолтин туман ҳокимининг 2005 -йил 24 январдаги 115 – сонли қарорига асосан, “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги ташкил этиб, 2005- йил 18 март куни тузилган, 947 – сонли ер ижара шартномасига биноан жами 119 гектар, шундан экишкор 115,5 гектар майдонда
18 аъзоси билан фаолият юритиб келган. Оқолтин туман хокимлиги мансабдор шахсларига “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги бошлиғи Махмуда Қодированинг ўз ҳақ – ҳуқуқини талаб қилиши, Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунига асосан маҳсулот ишлаб чиқариш ва давлатга сотиш режаси, туман
ҳокими ва мансабдор шахсларга маъқул келмаган. Оқолтин туман хокимлиги томонидан “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги 2008 -йил ҳосили бўйича, пахта махсулотлари етиштириш бўйича, контрактация шартномасига мажбурий мухр ва имзосини қўйдириб, 84,9 гектар майдонга пахта экишини белгилаб беришмоқда.
Ушбу ҳолатнинг ўзиёқ, 115,5 гектар ер майдондан 114,9 гектарини давлат контрактация шартномаси бўйича маҳсулот етиштириб, фермер хўжалигининг18 аъзосига 0,60 сотих ер майдони томорка сифатида колдирилишининг ўзиёқ, Оқолтин туманида фермерларга нисбатан босим кучли эканлиги, фермернинг мустакил фаолият юритишига канчалик каршиликлар мавжудлигидан далолатдир.
“Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги амалдаги қонунларимиз кўрсатмасига тайянган ҳолда, фермер хўжалиги бизнес режасига биноан фаолият олиб бориб, ер майдонининг 30 гектарига ғалла маҳсулотлари, 79,5 гектарига пахта махсулотлари экиб, 6 гектарига полиз маҳсулотлари экишмокда ва ушбу 6 гектар полиз экини хисобидан хосил йигиштириб олингач хисоб – китоб килиш шарти билан кишлок хужалиги хайдов техникаси
К- 700 русумли трактор сотиб олмокда. Оқолтин туман хокими К.Сулаймоновга “Фарғона” худудида фаолият юритаётган “Қурбонали невараси Икром” фермер хужалигининг мустақил фаолияти маъқул келмай, ноқонуний тарзда, турли бахоналар билан ер майдонлари олиб қўйилган. Оқолтин туман хокимлиги томонидан содир этилган бундай гайриқонуний хатти – харакатнинг замирида,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб берилган курсатмаларга карши бориш, конунларимизга нисбатан хурматсизлик, шахсни эксплотация килиш холатлари мавжуд. Оқолтин туман “Қурбонали невараси Икром” фермер хужалиги ер майдонида хақиқатда 6 гектарга экилган полиз, туман хокимлиги томонидан қалбакилаштирилган маълумотномаларда кўрсатилишича,
гуёки 35 гектаргача ноконуний тарзда полиз махсулотлари экилган деб изох берилмокда.
Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунлари ижросини назорат қилувчи орган, яъни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Сирдарё вилоят прокуратураси қишлоқ хўжалик бўлимии катта прокурори И. Умаров томонидан, Оқолтин тумани хокимлиги манфаатида “Қурбонали невараси Икром”
фермер хужалиги бошлигидан, ер майдонларини қайтариб бериш шарти билан, санъасиз ҳеч бир рўйхатга олинмаган, ҳақиқатда экмаган 22 гектар ер майдонига, полизини, узум фермер хужалигида ишловчи 18 нафар ишловчиларнинг моддий аҳволини яхшилаш, техника сотиб олиш учун экканман деган мазмунда тушунтириш хати олмоқда.
Вилоят прокуратурасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субьектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта прокурори И. Умаров, Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг ижроси юзасидан Оқолтин туман хокимлигида ўтказилган тахлилда, айрим фермер хўжаликлари томонидан қонун бузилишларига йўл қўйилганлиги маълум бўлди деб
2008 -йил 03 май кунги маълумотномасида: “Курбонали невараси Икром” фермер хўжалиги туман хокимининг 2008- йил 25 январдаги 109 – сонли қарорига асосан 2008-
йил ҳосили учун режадаги 84,9 га пахта экилиши лозим бўлган, ер майдонининг 22 гектарига плёнка остига полиз экиб парваришлаётганлиги аниқланган, бу ҳолат Оқолтин туман хокимлиги ер ресурслари бўлими ходимларининг 2008 -йил 2 майда тузилган маълумотномаси билан тасдиқланган, деб кўрсатмоқда. Ушбу маълумотномага асосан вилоят прокуратураси катта прокурори И.Умаров
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36 – моддаси, “Фермер
хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг, 3, 17, 32 – моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2004 -йил 12 мартдаги 115 – сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 382 – моддаси 2 -қисмига кўра фермер хўжалигини айбдор топиб хулоса бермокда. Прокурор аввало шундай холат содир этилган экан, масалани жойига чикиб,
аниқлаштириш ва ушбу холат юзасидан текширув ўтказишмаяпди. Сирдарё вилоят прокуратураси прокурори, И.Умаров такдим килинган маълумотномаларга эътибор каратмаяпти, чунки маълумотноманинг хар учаласида хам бир фамилиядаги мансабдор шахслар томонидан имзо чекилиб тасдикланганлиги, фермер хужалиги бошлиги имзоси факат
2008- йил 11 апрел кунги маълумотномада мавжуд булиб, у хам калбакилаштирилганлиги, колган иккитасида умуман мавжуд эмаслигига эътибор каратмаяпти, қаратмаслиги аник, чунки Околтин туман хокимлиги мансабдор шахслари уз хатти – характлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 141, 173, 205, 209, 228 – моддаларида белгилаб берилган курсатмаларни билвосита,
қасдан, ғаразгўйлик тарзида бузилиш холатларини содир этганлигини тушунган холда Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида” қонуни кўрсатмаларини бузилишига йўл қўйиб берган. Сирдарё вилоят прокурорининг биринчи уринбосари, адлия катта маслахатчиси, Б.А.Абдувалиев имзоси билан Околтин туман хокимлиги манфаатида
2008 -йил 05 май куни, 11-8-08 – сонли “ер ижара шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш” ҳақида, Сирдарё вилоят хўжалик судига даъво аризаси такдим килинмокда. Сирдарё вилоят хужалик суди Оқолтин туман хокимлиги манфаатида, вилоят прокуратураси томонидан 2008 -йил 05 май кунги, 11-8-08- сонли даъво аризаси биноан, 2008 -йил 6 май куни, 12-080/4637 – сонли “даъво аризасини иш юритишга кабул килиш ва ишни суд мухокамасига қўйиш” тўғрисида
03/32 – сонли Ажрим қабул қилмоқда ва ишни 2008- йил 6 май соат 15-00 да, Оқолтин туман хокимлиги маъмурий биноси мажлислар залида буладиган сайёр суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиш учун тайинлансин, деб белгилаган. Αжримнинг аниклаш кисмида хатто Ўзбекистон Республикаси Хужалик Проссецуал Кодексининг 116, 122, 124 – моддаларини куллаб ажрим килмокда,
лекин судъянинг узи ушбу моддалар курсатмаларига амал килмаган. Сирдарё вилоят хужалик суди раиси уринбосари, судлов раиси И.Эгамбердиев УзР.ХПКнинг 116,122,124 – моддаларини купол равишда бузиб, 2008 – йил 6 май куни бир кун олдин такдим килинган, 11-8-08 – сонли даъво аризани “иш юритишга” қабул қилиб, шу куннинг ўзида, яъни 2008 -йил 6 май
кунига суд мухокамаси булишини белгилаган. Ўзбекистон Республикаси фукароси, айбсиз – айбдор “Қурбонали невараси Икром” фермер хужалиги бошлиғи М.Кодирова суд жараёнига Сирдарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан босим остида, мажбурий тарзда олиб келиниб, даъво аризасида курсатилган айбларини укиб эшиттириб, шу куннинг ўзида,
яъни 2008- йил 6 май куни 0802/3647 – сонли иш юзасидан, ҳал қилувчи қарор кабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги конунларида белгилаб берилган ўз хуқуқ ва эркинликларини тўлиқ тушуниб етмаган “Қурбонали
невараси Икром” фермер хўжалиги рахбари М. Қодирова шундай ваколатларга эга эканлигини суд томонидан тушунтирилмай, М. Кодирова суд мухокамасини тухтатиш, тегишли хужжатларни такдим килишга имконият яратиш, адвокат ёллаш, масалани жойида куриб чикиш тугрисида билдирган оғзаки илтимослари суд томонидан инобатга олинмаган холда,
бир томонлама мансабдор шахсларнинг манфаатида суд карор кабул килнган ва Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 2,3,4,7, 9, 12,35, 49, 55, 57, 61, 67, 68, 69, 77, 83, 113, 122, 124, 125, 128, 129, 131, 136, 143, 151,152 моддалари кўрсатмалари билвосита бузилган. Суд мухокамаси, амалдаги конунларимизга амал килинмай, хакикатдан хам бир томон, яъни мансабдор шахсларнинг манфаати учун, хал қилинганлиги
қарорнинг аниклаш кисмида кайд этилган холатлар билан ўз тасдиғини топади.
Околтин туман хокимлиги (мансабдор шахслар томонидан “қалбакилаштирилган” маълумотномалар) такдим килган хужжатлар асосида, вилоят прокуратураси томонидан такдим килинган хужжатлар мукаммал урганилмаганлиги, суд уз ваколатини суистемол килиб, Ўзбекистон Республикаси
номидан ғайриқонуний қарор қабул қилиши, уч томонлама уюшган гурух томонидан содир этилган ғайриқонуний хатти – харакатлар туфайли “Қурбонали невараси Икром” фермер хужалиги фаолияти тугатилмокда. Сирдарё вилоят хужалик судининг 2008 -йил 6 май кунги қабул қилган ҳал қилув қарори натижасида “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги
Давлат контрактация шартномаси асосида 2008- йил хосили буйича 30 гектар майдондаги галла махсулотлари, 79,5 гектар ер майдонида экилган пахта махсулотларини хосилини йигиштириб олиш хукукидан махрум килинмокда. Энг асосийси “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалигининг 18 аъзосини муаян фаолиятини чеклаб, ишсизлик холатига гирифтор қилишмоқда,
уларнинг Конституцион умуминсоний демократик хукук ва эркинликлари, шаъни, кадр – киммати ва бошка олий кадрият хисобланган хукукларини поймол килинмокда. Оқолтин туман хокимлиги, вилоят прокуратураси ва вилоят хужалик судининг гайриконуний хатти – харакатлари, хужжатларни калбакилаштириш ва қабул қилган қарорлари натижасида
“Қурбонвали невараси Икром” фермер хужалиги 2008- йил хосили буйича майдонларига қилинган 47 843 007 сўм харажат, 2008 -йил хосилидан олиниши лозим бўлган 61 260 000 сум даромаддан, шундан 13 416 000 сум соф фойдадан махрум қилишмоқда, шунингдек шудгор қилиб ташланган 6 гектар полиз майдонига 24 500 000 харажатга туширишмокда, энг асосийси фермер хужаликлари устидан кучли босим
ўтказилиши ва фермерларнинг химояси бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг, фармойишлари ва қонунлари ижроси жойларда йўқлигини исботлаб беришмокда. Суднинг 2008 -йил 6 май кунги 12- 0802/3746 – сонли иш юзасидан қабул қилган қароридан кейин “Қурбонали невараси Икром” фермер хўжалиги ер майдонларида экилган полиз махсулотлари
туман хокимлиги мансабдор шахслари томонидан шудгор килиб ташлаб ва ушбу хатти – харакатлари туфайли фермер хужалигини харажатга туширишмокда. Шундай холатларни бажариб, вилоят хужалик судининг биринчи инстанцияси кабул килган кароридан норози холатда аппеляция тартибида киритилган ариза вилоят хужалик суди раиси М.М.Якубов томонидан
2008 -йил 4 июнь куни курилиб, аппеляция шикояти каноатлантиришдан рад этилсин, Сирдарё вилоят хужалик судининг 12-0802/3746 (1) – сонли хужалик иши буйича 06.05.2008- йилда кабул килган хал килув карори узгаришсиз уз кучида
колдирилсин, деб карор кабул килмокда. Ушбу холатлардан келиб чикиб, Оқолтин туман
“Қурбонали невараси Икром” фермер хужалиги бошлиги М.Кодирова уз хукук ва эркинликларини ҳимоя қилинишини талаб қилган холда, шундай холатларни юзага келтирган, Ўзбекистон республикаси Конституциясида белгилаб берилган умуминсоний демократик хукук ва эркинликларини бузилишини уз карори билан тасдиклаган Сирдарё вилоят хужалик суди раиси уринбосари, судья
И.Эгамбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий Хужалик судига даъво аризаси такдим килди. Аммо Оқолтин тумани “Қурбонали невараси Икром” фермер хужалиги бошлиғи М. Кодирова Ўзбекистон Республикаси Олий Хужалик суди раиси Д.А. Мирзакаримов томонидан ушбу даъво аризаси қаноатлантирилишига тўлиқ ишонмайди.
“Бирдамлик” ҳаракати Сирдарё вилоят матбуот маркази.



