Алибой Йўляхшиев
Демократик Ўзбекисон Конгрессидаги ўзгаришга муносабат
Энг аввал Жаҳонгир Муҳаммад, бу оригинал ва ибратли ҳаракатингиз учун сизни чин дилдан қутлашга ижозат беринг дейман. Иккинчиси, Алишербекни бу янги , ўта масъулиятли ва халққа, эллатга адолатли, баракали хизмат қилиш каби шарафли вазифани зиммасига олганлиги билан қалбим тўла қувончларла табриклайман. Алишер ўғлим, мен сизни танимайман, аммо отангиз бизнинг байроғимизга айланди.
Сизлар ҳамиша унинг ёнида бўлдинглар. Шунинг ўзи кўп нарсалардан даракчидир. Иншооллоҳ, олма дарахтидан узоқ тушмайди деганларидай, шер боласи шердир, албатта. Сиз ўғлим, отангиз шеърият майдонида эришган даражага, сиёсат майдонида ҳам, шеърият майдонида ҳам эришингизда Оллоҳу таоло мададкор бўлишини дуо қиламан.
Ғайрат қилинг ўғлим, адашманг, асло гердайманг, “камтарга камол, манманга завол” деганлар улуғларимиз. Бу нақл сизнинг шиорингизга айлансин. Маслаҳатлардан, насиҳатлардан қочманг. Танқидларни қалбингизга яқин олманг. “Танқид келажакнинг меваси” деган гаплар ҳам бор. Биз -Ўзбекистон мухолифати аталмишларнинг кекса авлоди, бирлигимиз йўқлигидан кўп жабр кўрдик.
Сизлар биз ўтмиш авлоднинг камчилликларини такрорламассиз деган умидда қоламан.
Манба: (Туронзамин).




