Ўзбекистон президентини танқид қилган шоир қисмати

Ўз ижодини аввал мустақиллик орзусида, кейинчалик эса ҳақсизликка қарши курашга бағишлаган таниқли ўзбек шоирларидан бири –Юсуф Жуманинг яқинларига кура, “Жаслиқ” қамоқхонасида сақланаётган ижодкор ҳозир қийноқлар остида, соғлиғи кун сайин ёмонлашмоқда. Юсуф Жуманинг ижоди, фаолияти ва оилавий қисмати ўзбек жамияти, сиёсати билан чамбарчас боғлиқ. Шоир Ўзбекистон президенти сайловлари арафасида уюиштирган норозилик чиқишларидан сўнг хибсга олинган эди.
Президентнинг лавозимдан кетишини талаб қилган шоир ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш, ҳақоратлаш, тан жароҳати етказиш айби билан 5 йил йил қамоқ жазосига ҳукум қилинган.
Юсуф Жума жазони “Жаслиқ” қамоқхонасида ўтказмоқда. Унга нисбатан қийноқлар тўхтамаётгани такитланади. Яқинда шоирнинг қизи Феруза отаси билан қамоқхонага кўришган. Шундан сўнг Юсуф
Жума жазирама иссиқда, нон цехи устида қурилган жазо камирасида сақлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди.”Бори буч кун кутдим, кейин дадам билан кўришдим. Ахволлари жуда оғир. Нон ёпадиган цехи устида қурилган изоляторга сақлашган экан, жуда қийналиб кетдим дедилар. Амнистия тегадими деб мурожат қилдим, беш йилни ҳаммасини шу ерда ўтайди деб айтишди”,- дейди шоирнинг қизи Феруза.
Адабиётшунос олим Ботир Норбоевнинг айтишича, шоирнинг ижоди, шахси, оилавий қисмати ҳам тузум билан боғлиқ. “Юсуф Жума ижоди билан ўткан асрнинг 80- йилларида танишганман. Ўша пайтда ҳам курашчи шоир сифатида танилган. Биринчи китоби 1984- йилда нашрдан чиққан. Шу китобда ҳам шоир давридаги адолатсизлик, ҳақсизликлар қаламга олинган эди. Тсензура ҳукмрон пайти кўп яхши шеърлари чиқмай қолган эди.
Кейинчалик “БИРЛИК” ҳаракатига қўшилди, митингларда шеърлар ўқиб юрди”,-дейди адабиётшунос. Юсуф Жума Билан бирга президент истеъфосини талаб қилган унинг ўғиллари ҳам турли айблар Билан қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шоир оиласи тазйиқлар туфайли мамлакатдан чиқиб кетди. Айни пайтда улар Америкадан сиёсий бошпана топишган. Қамоқхонада шоир ахволидан хабар оладиган яқини асоан қизи Феруза.
“Ҳозир аҳволларидан фақат мен хабар олияпман. Ҳеч ким бориётгани ҳам йўқ. Аммаларим боришган экан, уларга кўрсатишмаган, изоляторда деб”- дейди Феруза. Ботир Норбоевга кўра Юсуф Жума тақдири ХХ аср бошида миллий озодлик учун курашган жадид адабиёти вакилларига ўхшаб кетади. “Куч- ғайрат Билан давом эттирди. Ҳаётдаги ноҳақликлар, мураккабликларни шеърий йўл Билан ифодалашда давом этияпти”,- дейди адабиётшунос.
Мустақилликдан кейин Юсуф Жума китоблари деярли нашрдан чиқмаган. Унинг ижоди.билан асосан интернитда танишиш мумкин. Шарҳловчилар назарида шоир нафақат ижоди, балки ўз ҳаёти мисолида ҳақсизликка қарши курашган шахс экани учун ҳам ҳукуматда қаттиқ хавотир ўйғотган. “Ҳар кимнинг ҳаққи бор, фикр, эркинлиги бор дунёда. Бунинг устига Юсуф Жума сайлов пайтида айтди бу талабларни.
Унинг ҳаққи бор буни шоир қилишга, айтишди. Бу шоирнинг қамалиши президентлик мени отамни мулки деган тушинчани оқибати. Югурдаклар пагонига юлдуз қўшиш учун шунақа ажойиб, ватанпарвар, фаол фуқаролларни қийнашияпти. Бунга чидаш мумкин эмас. БМТ, Европа ҳамжамияти бу борада фаолроқ бўлиши керак. Телевиденияда минг марталаб гапиради бағрикенг халқим деб.
Бағрикенг бўлса бита шоирни дўзахга ташлаб қараб ўтирармиди”?,- дейди шархловчи Акбар Алиев. Шоир Юсуф Жумани озод қилиш талаби билан ҳозиргача бир неча халқаро ташкилотлар томонидан мурожаатлар қабул қилинган. Бу мурожаатлар натижасизлик билан кузатилади.

Мамир Мансур

Манба: Америка овози.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares