
Ислом Каримовнинг топшириғи билан шоир Юсуф Жумани ўлдиришмоқчи эканлигини очиқ айтишмоқдалар. Вашингтонда пекитлар 6 июльдан бошлаб яна тикланмоқда. Юсуф Жумани озод қилиш ҳаракатига қўшилинг. 2009-йил 1 июль куни Шоир Юсуф Жуманинг қизи Феруза Жаслиқ турмасига бориб дадаси билан учрашувга муваффақ бўлди. Феруза кута-кута олган икки соатлик учрашув 20 дақиқага бормасдан Жаслиқ турмаси ходимлари томонидан тўхтатилган.
Бунга сабаб Юсуф Жума билан қизи ўртасидаги ойнанинг икки тарафидаги телефон орқали ўтказилаётган суҳбат шоирга ўтказилаётган қийноқлар тўғрисида бўлганидир. Юсуф Жумани саккиз кун Жаслиқ турмасининг тергов изоляторига ташлаб, сувсиз ва оч қўйиб турли хил қийноқларга солишган. Юсуф Жумага қийноқлар ўтказилиш давомида
Жаслиқ турмасининг ката лавозимли раҳбарларидан бири ўтириб ўтказилаётган қийноқларни назорат қилар экан. Қийноқ ўтказганлар Юсуф Жумаевга нега ўзингни ўлдирмайсан деган саволларини қайта-қайта берар эканлар. Шоир эса: “Мен ўзимни ҳеч қачон ўлдирмайман, лекин сизларнинг қийноқларингдан кейин ҳар куни Жаслиқда ётгандан отиб ташлаганларинг яхши, мени отиб ташланглар” деб жавоб берган.
Бундан жаҳли чиққан назоратчилар: “Барибир сени ўлдирамиз, қийнаб-қийнаб ўлдирамиз. Шунга Отахоннинг ( Президент Каримовни назарда тутиб) буйруғи бор” деб айтарканлар. Шоирнинг охирги аҳволи ҳақидаги хабарни эшитган шоирнинг оила аъзолари хавотирлари янада кучайди. Шоирнинг ўғли Алишер биз билан суҳбатда уч кундан кейин
АҚШ пойтахти Вашингтонда Юсуф Жумаевни озод қилиш учун пекитлар бошланишини ва қўйидагиларни айтди: “Биз АҚШ пойтахти Вашингтонда 6 июльдан бошлаб бизни қўллаган дўстларимиз билан биргаликда пекитлар ўтказишни бошлаймиз. Пикетларимиз Ўзбекистон, Германия, Швеция, Франция, Чехия элчехоналари олдида бўлиб ўтади. Пекит талабларимиз бажарилмагинча тўхтатилмайди.
Пекитда “Юсуф Жумаевга озодлик”. “Жаслиқ турмаси Ёпилсин”, деган шиорлар бўлади. Бизнинг энди ортиқ чорамиз қолмади, Талабларимиз эътиборсиз қолдирилаверса биз оила аъзоларимиз ҳар биттаси бир Европа давлати элчехонаси олдида бир пайтда ўзимизга ўт қўйямиз. Бу бизнинг манфаат ахлатига ботган адолатсиз дунёга исёнимиз бўлади”. Ҳа, дарҳақиқат дунё фақат ўз манфатини ўйлаяпти,
аммо биз ўзбеклар шоиримизни ўйлашимиз керак. 6 июль куни имкони бор мухожиратда юрганлар дунёнинг бошқа давлатларида ҳам пекитлар ўтказишларини ва Юсуф Жумани озод қилишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз.
Юсуф Жума озодлиги ҳаракати матбуот хизмати.



