“Ҳамкорлик” уюшмаси Швецияда ўз йиғилишини ўтказди


26 июнь куни Ташкилотлараро “Ҳамкорлик” уюшмаси ўзининг навбатдаги йиғилишини Стокҳолм шаҳридаги Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти (ХҲҲЖ) офисида ўтказди.

Йиғилишда ушбу жамият раиси Муҳиддин Қурбонов, “БИРЛИК” партияси раиси ўринбосари Набибуллоҳ Норбўтаев, “БИРДАМЛИК” ҳаракати раиси ўринбосари Аваз Фаёзов ва ЭРК партиясининг Стокҳолм шаҳри бўйича котиби Маъруфжон Абдуғаффоровлар иштирок этди. Йиғилишда Ташкилотлараро “Ҳамкорлик” Уюшмаси раиси вазифасига бошқа кишини сайлаш, хорижда яшаётган ўзбеклар муаммоларини ўрганиш ва матбуот орқали мунтазам ёритиб бориш, шунингдек уларни ҳал этишга кўмаклашиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Биринчи масала юзасидан бир қанча мунозаралардан сўнг ЭРК партияси Стокҳолм шаҳри бўйича котиби Маъруфжон Абдуғаффоров бир овоздан “Ҳамкорлик” Уюшмаси раиси этиб сайланди. Иккинчи масала юзасидан турли таклиф ва мулоҳазалар билдирилгач, бу масала шу йилнинг 13 июль куни ўтказилиши режалаштирилган Уюшма аъзолари йиғилишида қайта муҳокамага қўйилишига келишиб олинди.
“Ҳамкоролик” Уюшмаси мухолифатдаги сиёсий партия ва ҳаракатларнинг ўзаро ҳамкорликда тузган дастлабки ташкилоти ҳисобланади.

“Янги Дунё”.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares