
2010-йил 1 январидан Ўзбекистонда биометрик маълумот паспорт жорий этилади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 23 июнь куни шу тўғрисида фармонни имзолаган. Биометрик паспортга икки босқичда ўтилади. Дастлаб 2010 йилгача ва давлат идоралари хизматчиларига, хорижга чиқаётган ёки чет элдаги жисмоний шахсларга, шунингдек, янги паспорт олаётган фуқароларга берилади.
Иккинчи босқичда (2011-2015 йиллар) эса барча фуқаролар мажбурий тартибда биометрик паспортга ўтади. Фармонга кўра, Ўзбекистонда биометрик паспортлар халқаро фуқаро европавигатцияси хавфсизлигини таъминлаш, хужжатларини қалбакилаштиришга қарши ҳимоя даражасини ошириш, чегарадан ўтишда шахсни тезкор ва аниқ идентификатциялаш механизмини такомиллаштириш мақсадида жорий этилмоқда.
Биометрик паспортларни марказлашган ҳолда тайёрлаш учун Республика Вазирлар Махкамаси ҳузурида Давлат персоналлаштириш маркази (ДРМ) ташкил этилади. Халқаро фуқаро авиатцияси ташкилотнинг (ИКАО) 2004-йилдаги қарорига мувофиқ. Ушбу ташкилотга аъзо давлатлар 2010- йилдан кечиктирмай биометрик паспортни жорий этиш шарт.
Ўзбекистонда ҳам анашу талабдан келиб чиқиб, биометрик паспорт тартибига ўтмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида биометрик, параметрик паспорт амал қилади. Биометрик паспортга ўтиш қанча маблағ талаб этиш ҳозирча аниқ эмас. БИ-БИ-СИ ўзбек хизмати маълумотига кўра, Европа иттифоқи 2006-йилдан биометрик паспорт жорий этишга киришганида ҳар бир фуқаро 20 дан 70 еврогача тўлаган.
Айни пайтда мамлакатда прописка- фуқароларнинг яшаш ҳудуди бўйича рўйхатдан ўтиш тартиби амал қилади. Шу Билан бирга хорижга чиқаётган фуқаролар учун чет элга чиқиш виза ҳам олиши керак. Хабарларга кўра, янги паспортга ўтилсада, рўйхатдан ўтиш ва чет эл визаси тартиби ўз кучига қолади.
NewsUZ.com



