Сизларни кўргинча етсайди бардошим,
Балки юрагимга қувват бўлармидингиз!
Йиғлайвериб тугади кўздаги ёшим,
Кўнглимга яшашга чўғ ёқармидингиз!
Гар ўлсам бўлармикин қабримда тошим,
Ё рўйхатлардан излаб топармикинсиз?
Берган азобларим ёдга олиб балким,
Бирор ишим эслаб ёш тўкармикинсиз?
Йўқолдику еб,-деб,- ўз пиширган ошин,
(Аза куни тиловат бир четда қолиб,)
Душманларим қатори сўкармикинсиз?
Яхши кунлар насиб этади
Асаб қилиб қарғама мени,
Хаддан ошиқ севаман сени.
Гўрдан гўрга солмагин мени,
Шунинг учун севдимми сени?
Ёмон деган зурриётимни
Меҳри бир кун эритар сени.
Ғаниматман, бахтли кунингда
Йиғлаб зор-зор қумсама мени!
Оққан дарё оқиб ўтади,
Бу ташвишлар ўтиб кетади.
Яхши кунлар насиб этади,
Сендан кунглим қолиб кетади!




