Ўғрига мол қахатми?

Ҳар бир фуқаро кўз ва қулоққа айлантирилган мамлакатда ўғрининг кун кўриши маъқулроқ бўлади. Шу сабабли ҳам ўғри кимларнингдир паноҳида иш юритадилар. Яқинда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўзининг кўлами жиҳатидан каттагина ўғрилик содир бўлди. “Деҳқон бозори”дан жой олган тижоратчиларнинг 17 (ўн етти)та дўконидаги қулфлар кечаси очилиб, ундаги пул ва ноёб моллар ўғирлаб кетилган.

Аввалига ғайрат билан ишга киришган туман ички ишларининг жиноий қидирув бўлими ходимлари ва терговчилар ўғриларни қидириш, бунинг учун жуда бўлмаса бозор қаровулларини сўроқ қилиб кўриш ўрнига, тинмай унингсиз ҳам таланиб бўлинган тижоратчиларга айбни ағдара бошлади. Бундан тоқати тоғ бўлган тижоратчилар ўз навбатида суриштирувчилардан безор бўлиб ,

“даъво” ларидан кечдилар ва бу ҳақда тегишли кўринишдаги тушунтириш хати ёзиб бердилар. Шу билан иш ёпилди. Жабрланганларнинг кўнглидан, ўғрилар билан миршабларнинг “тил”и бирмикин, деган шубҳа жой олди. Бу даврда даъво йўқлигини оддий фуқаро яхши билади.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Сурхандарё матбуоти маркази.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares