
Бутун дунё табиатни мухофаза қилиш куни муносабати билан Навоийда экофестивал ўтказилди. Фестивални Навоий истироҳат боғида уюштирган вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитаси ҳамда “Экосан” ҳайрия жамғармаси жамоатчиликни тадбир баҳона халқ сайлига чорлади. Фестивалнинг асосий мақсади аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантириш, ҳаво мусаффолигига эришиш ҳамда ободончиликка риоя этишдан иборатдир.
Навоий вилояти республикада ҳаво мусаффолиги бўйича экологик жиҳатдан оғир ҳудуд ҳисобланади. Айниқса Навоий аҳолиси шаҳар ичида жойлашган “Навоиазот” ишлаб чиқариш корхонаси, “Электиркимё” заводи, “Қизилқумцемент” заводларидан ҳавога чиқарилаётган зарарли ва заҳарли чиқиндилар сабаб азият чекмоқда. Аммо нафас олиш андак зарарли бўлишига қарамай,
Навоий Ўзбекистонда энг “тоза” ва “озода” шаҳар сифатида тан олинган. Мутахассислардан олинган маълумотга кўра, республика бўйича фақат Навоий вилоятида заҳарланиш туфайли ишчи хизмачиларга юқори баҳода ҳақ тўланади. Лекин вилоят аҳолисига давлат томонидан заҳарланиш эвазига тўлаётган тўлов қимматга тушмоқда.
Ҳаводаги заҳарланиш кучли бўлгани учун ҳам аҳоли орасида сил ва ўпка касалликлари кўпайиб бормоқда. Мустақил экспертларнинг айтишича, Навоий шаҳри ҳукумат томонидан эркин иқтисодий ҳудудга айлантирилаётган экан, албатта вилоятда корхоналарнинг кўпайиши назарда тутилмоқда. Корея билан ҳамкорликда ишга туширилиш кутилаётган корхоналар шулар жумласидан.
Табиий савол туғилади, қизиқ кореяликлар билан ҳамкорликда ишга тушадиган корхоналар вилоятдаги ҳаво мусаффолигига риоя этармикан? Буни на “Экосан” жамғармаси, на-да вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитаси билади. Корхоналарнинг борию энди пайдо бўладигани ҳам, афтидан бу масалада у қадар аниқ хулосага эга эмас, шу боис бўлса керак вилоят миқёсида ўтказилган
Экофестивалда ҳар бир корхона ва ташкилот ҳамда саноат корхонаси ҳаво заҳарланишини олидини олишга қаратилган ихтиролари билан қатнашди. Ахир иқтисодий эркин ҳудуд ўз йўлига, аммо ҳеч заҳарланиш туфайли қисқа умр кўришни истамайди, ҳатто корхона ишчиларию бошлиқлари ҳам. Ҳеч шубҳасиз корейслар ҳам.
Мужгон



