И Л Т И Ж О


Мен ёлғиз бир оғир сафарга чиқдим,
Жоним бадтар қийнаб хатарга чиқдим,
Кухна тилда зеру-забарга чиқдим,
Бу ёғига ўзинг мадад бер, худо.

Йўлимдан нокаслар пойини қирқгин,
Тиғ бўлиб хамлага шайини қирқгин,
Қабих эса -ният, раъйини қирқгин,
Мен қулингга ўзинг мадад бер, худо.

Зордирман тасалли, далдаларингга,
Жоним фидо улсин хандаларингга,
Имо қил бу нобоп бандаларингга,
Менгу зулму-зуғум этмасин, худо.

Гарчанд мен диёнат хамрохидирман,
Ва лекин ғамдийда, ингрокидирман,
Негадир бир умр йиғлоқидирман,
Айт, мени бахт ташлаб кетмасин, худо.

Дунёйин кам бўлса-бандангман, нетай,
Такдиримдан қочиб қайга хам кетай,
Майли, пок рухимни сенга бахш этай,
Сен фақат йулимни ёритгин худо.

Гоҳида кўзда нур, тилимда сас йўқ,
Бу ерда қолишга зарра хавас йўқ,
О,бундан дахшатли метин қафас йўқ,
Дилимдан дардларни аритгин, худо.

Ортимдан номардлар чираниб кулар,
Кас ниқобин кийган итдирлар улар,
Дўстлар ҳам бир четда кузатиб турар,
Дўстга зор, душманга хор қилма, худо.

Қалб-у, рух-дов хасрат хаммолларини
Хуррам эт, курсатгил камоларини,
Димикмиш, йўлла эрк шамолларини,
Кўзимга дунёни тор тор қилма, худо.

Миш-мишлар гуллади кўзимни ёшлаб,
Кетди ёр, дустларим хижронга ташлаб,
Ҳар ишкинг тушганда бисмилло бошлаб,
Сенга суянаман, таянчим — Худо.

Саида Қурбон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares