Бирлашган Миллатлар ташкилотининг 1- июньни “Бутун дунё болалар куни “- деб, эълон қилинганидан бошлаб ҳар йили Ўзбекистонда ҳам 1-июнь Болалар байрами деб нишонланади. Жорий йилнинг 1-июньда болалар куни муносабати билан Жиззах вилоятида ҳам бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари, “Бирдамлик” ҳаракати фаолларининг болаларига ҳам 1-июньда байрам ташкиллаштирилди.
Шу куни болажонларимизнинг қувончи бир дунё, тассуротлари оламжаҳон бўлишди. Улар арғумчоқларда учишиб, турли хил ўйинчоқлар харид қилишди. Кун буйи байрам кайфиятида юриб, хурсанд бўлиб уйларига қайтишди. Келажагимиз, давомчиларимиз бўлган болажонларимиз номидан шу байрам хомийларига миннатдорчилик билдирамиз.
Болам –умидим, ҳаёт ишончим,
Сизларсиз -дунёда ёлғиз қувончим.
Тор келганда дунё Сизлар юпанчим,
Эгилганда қаддим, асо таянчим.
”Бирдамлик” ҳаракати Жиззах матбуот маркази.



