Болалик чоғларимда узун қиш тунлари кўплаб халқ достонларини ўқиб берган Қўчқор ота Турдиевнинг хотирасига.
“Ишонч бор” деб ўқтирдингиз
Мен топишга уриндим.
Ишонч билан меҳр қўйиб
Ҳар қадамда сўрандим.
Ўқидингиз Алпомишни,
Гўрўғлини тингладим
Алданиб мен ер юзидан
Авазларни изладим.
Зое кетди меҳнатингиз
Барчин ҳам бўлолмадим.
Борму фақат эртакларда
Алпомиш, билолмадим.
Тик боқ дея ургатдингиз
Ҳақиқатнинг юзига.
Ҳақдин бориб жуда эрта
Етдим умрим кузига.
Бир замонлар ишонч бўлган
Бўлмагандир нидолар.
Замонамнинг мағрур кўрдим
Подшосидан гадолар.
Бу замонда қолсанг толиб
Дўстинг юзин угирар.
Пулдор бўлсанг оёқ қолиб
Боши билан югурар.
Замон менга боқмади ҳеч
Мен боқайму замонга
Энди ота йўл кўрсатинг
Юрай қайси томонга.
Саида Қурбон.



