Миннаддорчилик мактуби

Ассалому алайкум ҳурматли Баҳодир ака! Мен ҳеч қачон бегона одамга хат ёзмаганман. Шунинг учун гапни нимадан бошлашимни ҳам билмай турибман. Бугун уйимизга ўғлим Шуайбдан хабар олгани ва фарзандларимни болалар куни билан табриклагани сизнинг вакилларингиз кириб келишганда жуда хижолат бўлдим.Сиз мусофир юртда булатуриб бизни йуқлабсиз, вакилларингиз шунча йўл босиб келишибди.
Сизларга катта рахмат. Менинг ўғлимнинг тақдирига бефарқ бўлмаганингиз учун, шундай оғир кунларимда далда бўлганингиз учун рахмат. Кейинги бир ярим ой давомида ҳеч чеҳраси ёришмаган ўғлим Шуайб ҳам бугун хурсанд бўлди. Авваламбор Оллоҳ ва яхши одамларнинг кумаги билан ўғлимнинг куриш қобилияти аста- секин тикланаяпди.
Кўзларидаги ғилайлик ҳам йуқолиб бораяпди. Фақат оғзининг қийшайиб қолгани ва лабининг учушини айтмаса, умумий аҳволи анчи яхши. Баҳодир ака, эшитган бўлсангиз керак- фарзандларимнинг отаси 10 йилдан бери қамоқда. Турмуш ўртоғимнинг 10 йилдан бери калтакланишлари, азоблари етмагандек энди ўғлимни калтаклаб шу аҳволга солишди.
Яқинда икки соатлик учрашувга бориб келдим- аҳволлари аввалгидан ҳам ёмонроқ. “Устоз” деб аталган, лекин аслида бир безори аёлнинг дастидан инвалид бўлиб қолган ўғлимизга қаттиқ қайғурдилар. У аёлни ҳақорат қилмадилар сукмадилар- узоқ сукут сақладилар ва “Худо борку”-дедилар…
Баходир ака узр, хатим жуда чузилиб кетди. Аслида сизга бир оғиз рахмат дегани хат ёзгандим, лекин беҳғосдан хасратимни тукиб солдим. Сизга икки дунё саодати ёр бўлсин.
Дуои саломлар билан синглингиз Фотима.

“Бирдамлик” ҳаракати матбуот маркази.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares