Инсон дунёга келар экан, ўзидан ном ва ҳаётининг давомчилари бўлмиш фарзандлар қолдиришга ҳаракат қилади. Фарзанди, фарзандининг болалари қувончи билан яшашга, уларнинг шодлигидан баҳра олишга интилади. Бундай бахт ҳар кимга ҳам насиб қилсин! Ҳамма хонадонларда болажонларнинг шодон кулгиси жарангилаб турсин. Бугун – 1 июнь -Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан “Халқаро Болалар куни” куни сифатида қабул қилинган кун.
Шу муносабат билан ҳар йили шу кун болажонларимиз байрами, шоду – хуррамлик куни сифатида нишонланади. Бошқа Давлатлар қаторида бизинг Ўзбекистонда ҳам бу кун байрам қилинади. Болалар юзларида ҳорғинлик эмас, оз бўлсада табассум, севинч жилоланади. Болажонларимиз шу кунни хурсандчилик билан ўтказиш мақсадида катта ёшдаги кишилар томонидан ташкил қилинган ҳар хил уйин, мусобақаларда иштирок этишади.
Яқинда Сирдарё вилоятида боғча ёшидаги болажонларимиз ўртасида ташкил этилган спорт мусобақаларига якун ясалиб, Республика босқичига ғолиблар аниқланиб, болажонларимизга совғалар улашилди. Ушбу танловда Гулистон шаҳар, Маҳалла қисмида жойлашган 27 – сонли болалар боғчаси катта гуруҳи болалари биринчи ўринни қулга киритиб, Республика миқёсида байрам куни бўладиган,
Ўзбекистон Марказий Телевидениясидаги болажонларга бағишланган кўрсатувда қатнашиш ютуғини қўлга киритишди. Энди ҳаётга қадам қўйиб келаётган боғча болаларимиз ҳам ғолиблик нашидасини қандай қабул қилишни билишади. Болажонларимиз қанчалик хурсанд бўлиб, юзларидан кулги -шодлик аримаса, қанчалик шоду – хуррам бўлишса, бу биз кексаларнинг ҳам бахтимиздир.
Ўз мухбиримиз.



