Қароқчи солиқчилар

16май 2009 -йилда Қарши шаҳар Фурқат кўчасида савдо қилувчи Шодмонова Зубайда ва Раҳимова Гулбаҳор исмли аёлларнинг товарларини шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари талончилик йўли билан тортиб олишди. Ушбу ҳаракатлари билан солиқчилар Ўзбекистон Конституциясининг 24-моддасига хилоф равишда иш кўриб, инсонларни яшаш ҳуқуқига раҳна солишган.
Шуни айтиш жоизки, солиқчилар томонидан ўтказилган бу босқинчилик бугун бошланган эмас, балки 13 май куни, яъни айнан Андижон воқеаларига 4 йил тўлган куни бошланган. Шу куни солиқчилар Жамила исмли аёлнинг товарларини тортиб олиб, ўзини шафқатсизларча уриб шаҳар реанимация бўлимига оғир аҳволда етказилишига сабаб бўлишганди.
Бундай, халқни бежой қиладиган тадбирлар фожеа куни билан мос келиши инсонни ҳақиқатдан ҳукумат Андижон воқеаларини сериалга айлантирмоқчи деган хулосага олиб келади. Фақат воқеа жойи ўзгаради, бу сафар Қарши, кейингиси…

Нодир Ахатов. Қарши.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares