Қашқадарё вилоятининг маъмурий маркази бўлган Қарши шаҳрида навбатдаги мавсумий муаммо бошланди – ичимлик суви танқислиги. Албатта қишки мавсумда бундай муаммо бўлмасди дейиш ҳам нотўғри. Бир кунда икки маҳал водапроводлардан ёш бола чоптиргандай бўлиб келадиган сув буткул қуриди. Муаммо шаҳар аҳолиси учун бу жиддий таьсир қилмоқда.
Ҳар куни ичимлик сув топиш учун одамлар ўзи яшаб турган маҳаллаларни, ҳаттоки қўшни маҳаллаларни ҳам айланиб чиқишга мажбур бўлаяпти. Баъзи маҳалларда эса ҳокимият томонидан беркитилган водавоз машиналарда аҳолига ичимлик суви етказиш чоралари курилган. Бу каби муаммолардан чарчаган фуқоралар ўзлари учун зарур бўлган шароитни ўзлари яратишмоқда.
Яъни, мамлакат мустақиллигининг 19 – чи йилига келиб қаршиликлар қўлбола ҳовузлардан сув ичадиган бўлишади. Мустақилликнинг ўтган шонлик йилларида эса шаҳар аҳолиси “буржуйка” печларидан фойдаланишга ўтишган. Бир цистерна ичимлик сувининг нархи ҳозирча 15 минг сўм атрофида. Ҳовузлар кўпайиб сувга ташиб келтириладиган сувга талаб ортиб борса бу сувнинг ҳам нархи ортиб боради.
Қарши шаҳар ҳокимлиги ва Қарши шаҳар Сув – оқава ташкилоти бу каби муаммолар ечимини анча йиллар илгари ваъда қилганди. Аммо натижа эса ҳар доимгидек тескари.
Гулшан Қораева. Қарши ш.



