Сиёсий инқирознинг меваллари!

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани 1926- йилнинг 29 сентябрь куни ташкил топган. Ер майдони 3,72 минг кв.км. Аҳолиси жуда зич жойлашган. 91,5 минг кишини ташкил этади. Бойсун туманида 37 та миллат ва эллат вакиллари яшайди. Шундан 60,2% тожиклар, 39,6 ўзбекларни ташкил этмоқда. Туманда 7 та қишлоқ фуқаролик йиғини бор. 39 та маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилган.
Бойсун туман ҳокимлик вазифасига Панжи Қобилович Тангиров 2009- йилнинг 4 февраль куни Сурхондарё вилоят ҳокими Туроб Жўраев тавсияси билан тайинланган. Бойсун туманинг 2008 -йил якунлари бўйича қўйидаги “ютуқ”ларни қўлга киритган. Жумладан: Жиноятчилик бўйича яъни Сурхондарё вилояти бўйича, 2003- йилда жами жиноятлар 190 тани ташкил этган бўлса,
2004 -йилда 191 та, 2005 -йилда 192 та, 2006- йилда 193 та, 2007- йилда 193 тага етган. Ўта оғир жиноятлар 2007- йилда 20 тани ташкил этган бўлса, 2008- йил якуни бўйича, 25 тага етган. Бойсун туманида 2008 -йил якун кўрсатгичларига келтирилган хулосага кўра, 1652 та хўжалик юритувчи суъбект рўйхатга олинган. Шулардан 46 таси кичик корхона, 674 та фермер хўжалиги, 871 таси микрофирма,
саноат ишлаб чиқариш 100 та микрофирма ва кичик корхоналарга зиммасига юклатилган. Бойсун туманидаги 2 та фабрика яъни “Тонг юлдузи” ва “Шарқ юлдуз”и батамом тугатилган. Собиқ Бойсун туман ҳокими Э.Б.Бойниёзовнинг қарори билан “Шарқ юлдузи” Бойсун туман МҲҲ иҳтиёрига бериб юборилган. Ҳозирги кунда туман аҳолиси 91, 5 минг кишини ташкил этса, шундан 42 минг киши ишсизликни ташкил этади.
Кўпчилик Бойсунликлар Россия, Корея, Қозоғистон ва Тошкент шаҳарларига иш излаб кетганлар. Туманда бандлик 30 минг кишига етган. 2008 -йил якунлари бўйича келтирилган ҳисоботга қараганда, ишга банд бўлганларнинг сони 1359 тани ташкил этмоқда. Туманда 54та умумий ўрта таълим мактаби бор. 10 та мактабгача ва 2 та мактабдан ташқари муассасалар мавжуд.

2003-2008 -йиллар ичида 10 та мактаб биноси капитал таъмирланган бўлса, қолган 44 та мактаблар таъмирлашга мухтождирлар. Туман қишлоқ ҳўжалигига мослаштирилган. 13 та хўжаликлар тугатилиб унинг ўрнига 674 та фермер хўжалиги ташкил этилган. Ҳозирги кунда фермерларни “тозалаш” операцияси олиб борилмоқда. Туманда 2 та шифохона мавжуд бўлиб, катталар поликилиникаси ва Марказий шифохоналарни ташкил этмоқда.
Мустақиллик давомида туманда биронта ҳам, шифохоналар ташкил этилмади. Туманда 66 та кичик корхона ва ташкилотлар бўлса-да, собиқ Бойсун туман Ҳокими Э.Б.Бойниёзовнинг шаҳсан топшириғи билан, корхона ва ташкилотлар “банкирот” деб эълон қилинган. Қолганлари эса, “тадбиркор”ларга арзон нархларга сотилиб юборилган.
Ҳусусан, ЎзТВ собиқ муҳбири, ҳозирги кунда “Ҳалқ сўзи” газетасининг муҳбири Абди Қодировга 10 та корхона ва ташкилотлар “буюк хизматлари учун”, бериб юборилган. Шунга ўхшаган “бойваччалар”га ҳам, ерлар, участкалар теккинга бериб юборилган. Ҳозирги кунда Бойсун тумани давлатдан дотация ҳисобида кун кўрмоқда.

Туман ҳокими Э.Б.Бойниёзов туманни ижтимоий иқтисодий қолоқликка тушурган ҳокимни бир ердан иккинчи ерга тайинлади. Яъни 2009- йилнинг 9 январь куни Сурхондарё вилоят ҳокими Туробжон Жўраевнинг тавсияси билан Шўрчи туманига ҳокимлик вазифасига тайинланди…

“Бирдамлик” ҳаракати Сурхандарё матбуоти хабари.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares