Қашқадарёда – “ОКЗ” (дизентерия) хасталиги хавфи кучаймоқда

Мамлакатнинг иқтисодий аҳволи сабаб, қора қозонини бир кунда бир марта аранг қайнатадиганлар аҳоли орасида кўпчиликни ташкил этиб бормоқда. Кечқурундан ортиб қолган таомни эртаси куни тушлик пайтида истеъмол қилиниши аллақачон одатий ҳолга айланган. Боз устига электр қувватининг тез-тез узилиши таом сифатини бузмай сақлаш имконларини йўққа чиқармоқда.
Натижада оилавий бюджети зарар кўраётган Қашқадарёликлар айниб қолган овқатни ейишга мажбур бўлмоқда. Савдо дўконларидаги аҳвол бундан ортиқ эмас. Бу соҳа ходимлари ҳам ката талофотлар кўраётганликлари айтилмоқда. Бунга дўконларнинг музлатгичларида сақланаётган энг харидоргир масаллиқлар ҳам айниб қолиш ҳолатлари кўпайгани сабаб бўлмоқда. Айнан мана шу ҳолатлар вилоятда дизентерия касаллигининг кўпайишига замин яртмоқда.

Ўқитувчилар ойликсиз қолганига беш ой бўлди

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги мактаб ўкитувчилари ойлик иш ҳақларини олмаганига беш ой бўлди. Тумандаги айрим мактабларда қисман ойлик маошлар тарқатилган, аммо у ҳам нақд пул шаклида эмас, балки пластик карточкаларга мажбурий ўтказилган, дейишмоқда қишлоқ ўқитувчилари. Бу каби тўлов воситаларидан вилоят маркази
Қарши шаҳридаги дўконларда ҳам фойдаланилмайди, бундай вазиятда қишлоқликлар электрон пулга қандай қилиб нон олишларини билмай сарсон. Муаллимлар эса электрон пулларини нақд пулга айлантириш учун Қарши шаҳридаги банк бўлинмаларига келиб 12 фойиздан 20 фойизгача зарар эвазига нақд пулга алмаштиришмоқда. Аммо шунда ҳам банк ходимларидан нақд пул етишмаслиги ҳақидаги важлар этишитишаяпти.

Гулшан Қораева. Қарши ш.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares