Оқ олтин туман фуқаролари томонидан маҳаллий мансабдорлар олиб бораётган ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Конституциясига биноан ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишларини сўраб юқори идораларга ёзган шикоятлари 14 май 2009- йили Вазирлар Маҳкамасининг “ишчи гуруҳи” томонидан ўрганиб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “ишчи гуруҳи” аъзолари давлат контрактация шартномалари бўйича йиллик режаларни мунтазам бажариб келишига қарамай, Ўзбекистон президентининг 2008 -йил 6 октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер майдонлари ҳажмини муқобиллаштириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этиш ҳақида”ги фармойиши асос қилиниб,
туман ҳокимининг қарорига биноан “ихтиёрий-мажбурий” тарзда ер майдонлари тортиб олинган ва йиллик режаларини ҳатто 50 фойизга ҳам етказмаган фермерларга қўшиб берилишидан норози бўлиб Ўзбекистон президентига оммавий тарзда, қайта-қайта мурожаат қилган фермерлар билан ҳам учрашди. Сирдарё вилояти аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев бошчилигидаги
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “ишчи гуруҳи” қабулига кирган жабрланувчи фермерлар ичларида тўлиб қолган дардларини тўкиб солишар экан, текширувчилар томонидан мурожаатлари ижобий ҳал килинишига умид қилишди. Афсуски Вазирлар маҳкамасидан келган “ишчи гуруҳ” шикоятларни юқорига эмас, аксинча туман миқёсидаги давлат назорат органларига тақдим қилиш лозимлиги тўғрисида тушунча бериш билан чекланди.
Шу онда ўз манфаатини четга суриб, давлат контрактация шартномаси бўйича зиммасига олган режаларини устун қўйиб, оқ олтинни хирмон-хирмон қилиб яратиб, давлатимиз ғазнасини бойитиб келаётган жабрланувчи фермерлар уларнинг аҳволларидан ҳатто юқорида ҳам хабар олувчи йўклигини, давлат учун фақат уларнинг меҳнати билан яратилган маҳсулотларгина кераклигини,
қадр-қимматлари эса сариқ чақалик ҳам эмаслигини тушуниб етишди. Фермерлар дардини деярли эътиборсиз қолдирган “ишчи гуруҳи” ўз навбатида ёрдамга муҳтож бўлган фермерлардан текширув жараёнида “қонун доирасида мурожаат қилиш бўйича тавсиялар берилди” деган тушунтириш хати олишни унитмади, чунки бу ҳисобот беришлари учун “керак” бўлади.
Бир сўз билан айтганда, андак ваҳима билан келган Вазирлар маҳкамасининг “ишчи гуруҳи” айтарли натижасиз “келиди-ю, кетди”.
Чакан бургути.



