Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудидаги Шўртан газ-кимё мажмуаси ёнида сунъий ёқилғи ишлаб чиқарувчи завод қурилиши режалаштирилмоқда. Завод дунё миқёсида ҳам ноёб ҳисобланади. Сабаби янги қурилажак заводда “Фишер-Тропштехнологи”яси асосида атиги синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқарилади, бунақа ёнилғи ишлаб чиқарувчи заводлар эса дунё бўйлаб атиги беш мамлакатда мавжуд.
Қурилажак корхона бир йилда 3,4 миллиард кубометр метан газини қайта ишлаб, 1,4 миллион тонна ноёб ёқилғи ишлаб чиқаради. Заводнинг бир йиллик қуввати 672 минг тонна дизель ёқилғиси, 278 минг тонна авиакеросин ва 63 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Сунъий ёқилғи табиийсидан арзонлиги билан ажралиб туришидан ташқари, экологик тоза ҳамдир.
Айтиб ўтиш жоизки, завод қурилишида иштирок этаётган Sasol ва Petronas компаниялари жаҳоннинг 30 мамлакатида иш юритадиган гигантлардир. Бу компаниялар Германиялик олимлар Ф.Фишер ва Г.Тропш кашф этган синтез усулини 1955 -йилдан буён ишлаб чиқаришни қўллаб катта даромад олиб келияпти. Бундан ташқари Франциянинг Аксенс компанияси тўйинмаган углеводородларни
маълум даражада совутиб гидроген орқали газни турғун ҳолатга келтириш ускуналарини етказиб беришни ўз зиммасига олган. Бу лойиҳа амалга ошса йилига 8 минг тонна суюқ газ ортиқча маҳсулот сифатида ишлаб чиқарилади. Келажакда Оролбўйи конларининг истиқболи учун Қоракалпоғистон ва Хоразмдан 13 нафар ишчи танлаб олиниб уларнинг малакалари ошириляпти.
Нодир Ахатов. Қарши шаҳри.



