Келажаги буюк мамлакат фарзандлари ҳаётидан лавҳалар

Тошкент вилояти Тошкент туманидаги 10-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Эрдонов Шуайб жўғрофия ўқитувчиси Тошмуҳаммедова Комила томонидан қаттиқ калтакланган. Онасининг сўзларига кўра, “мураббий” Шуайбнинг елкасидан тутиб бир неча бор калласини доскага урган. Ҳар сафар зарб бошнинг орқа қисмига тўғри келган.
Кечга томон Шуайбниг бошида ғурра пайдо бўлган, иситма чиқиб, йигитни қусишга мажбурлаган. Бир кун ўтиб боланинг кўзи кўрмай қолган. Ўтказилган тиббий кўрик натижалари оқибатида, боланинг бошмиясида аввал ҳеч қандай шикаст ёки касаллик бўлмагани, унинг ҳозирги ҳолати эса қаттиқ зарб оқибатида юзага келгани аён бўлди.
Ҳозир Эрдоновнинг кўриш қобилияти нисбатан тикланган. Тошмуҳаммедова Комилага нисбатан эса Тошкент тумани ИИБ тамонидан жиноий иш қўзғатилган.
***

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган мактабларнинг бирида таълим олувчи қиз муассаса раҳбарияти томонидан таҳқирланган. Бунга қизнинг ўз шаънини ҳимоя қилишга урингани, мактаб раёсатининг эса юқори раҳбарият олдидаги ўз “шаъни”ни ҳимоя қилишга урингани сабаб бўлган. Маълум бўлишича, мактабга вазирликдан текширувчилар келаётганини билган мудира ҳижобга кирган барча қизларни
ўз хонасига чақиртирган ва рўмолларини ечишни талаб қилган. Қизлар рўмолларини ечиб ўз синфларига қайтишган, талабга бўйинсунишни истамаган, рўмолни ечишни ўз шаънига нисбатан ҳақорат билган “қайсар” қиз эса текширувчилар кўзига кўринмаслиги учун ҳожатхонага қамаб қўйилган.

«Бирдамлик” ҳаракати Тошкент шаҳар матбуот хизмати

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares