Андижон қирғинини хотирлаб

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари 12 май кунидан бошлаб вилоятнинг Терроризмга қарши кураш ва жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан назоратда турди. 13 май куни бу назорат янада кучайди. Терроризмга қарши кураш ходимлари ҳуқуқ ҳимоячиларининг уйлари ёнида автомашинада кузатиб туришди. Шунга қарамай ҳуқуқ ҳимоячилари Жиззах шаҳрида йиғилди.

13G 62-71 ва 13I 90-94 рақамли жигули автомашиналарида фуқаро кийимидаги ИИБ ходимлари кузатуви остида соат 11:00 лар атрофида хотира майдонига етиб борди. Барчамизга маълумки, 2005- йил 13 май кунги Андижон фожеасида бир қанча бегуноҳ одамлар шаҳид кетди. Шу муносабат билан Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари Ўктам Пардаев,
Маъмир Азимов ва Саида Қурбоновалар Андижон вақеасида шаҳид кетган ватандошларни ёдга олиб Жиззах шаҳридаги Она ҳайкали пойига гуллар қўйди. Шу жойнинг ўзида шаҳид кетганлар руҳига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин. Ҳуқуқ ҳимоячилари қирғинга учраган ватандошлар хотирасини ёдга олиб
Қуръон тиловат қилар пайт хотира майдони ИИБ ходимлари томонидан ўраб олинди. Ортга қайтар пайт Пахтакор туманидан келган ИИБ ходимлари ҳуқуқ ҳимоячиларидан Саида Қурбоновани олиб кетишга ҳаракат қилишди, аммо бирга бўлган ҳуқуқ ҳимоячилари бунга йўл бермади.

Жиззах вилояти “ҳуқуқ ҳимоячилар” ассоциацияси раиси Маъмир Азимов.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares