Бугун 12 май куни ҳам Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида пикет давом этди. Пикетда “Бирдамлик” ҳаракати аъзоларидан Ёдгор Турлибеков ва Бахтиёр Хасанлар оила аъзолари билан келиб қўшилди. Пикетчилар ўзларининг талаблари ёзилган плакатларни ушлаб турдилар. Улар қўлларидаги плакатларга Сиёсий маҳбусларга озодлик ва Шоир Юсуф Жумаевга озодлик деб ёзилган шиорлар ёзилган эди.
Пикетчилар қўлларига ўзларида бор сиёсий маҳбусларнинг суратларини ҳам кўтариб олган эдилар. Пикетчилар Ўзбекистон элчихонаси ходимларига бориб элчи билан учрашувни талаб қилишди. Элчихона ходимлари элчи билан учрашув мумкин эмаслигини айтдилар. Шоир Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи Олтиева Гулнора Ўзбекистон элчихонасига Юсуф Жумаевни озод қилиш ҳақидаги талабномасини топширди.
Пикетчилар пикетни ҳам бугун тунда Ўзбекистон элчихонаси олдида қолиб давом қилдиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Эртага 13 май куни ҳам пикет давом қилади. 13 май куни пикетчилар Андижон қирғинининг тўрт йиллиги муносабати Фреедом Ҳоусе биносида бўлиб ўтадиган конфренцияга бориб АҚШ президентлигига собиқ номзод сенатор Жон Маккеюн билан ҳам учрашувни олдиндан белгилаб олишдан.
“Бирдамлик» ҳаракати матбуоти хабари.



