Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг
биргаликда олиб борган
навбатдаги мониторинг хулосаси.
Бу касаллик ҳақида, тахминан, 20 – асрнинг бошларида пашша (айрим худудларда пашшани чивин деб ҳам аташади) чақиши оқибатидан келиб чиқадиган яра, яъни, “пашшахўрда яраси” касаллиги аниқланган. Аслида, Ўзбекистоннинг тўртта туманида бундай касаллик тарқаладиган маконлар борлиги аниқланган (Сурхондарё, Қашқадарё…). Жиззах тумани ва Жиззах шаҳри, шу касаллик тарқаладиган ушбу маконлардан бири ҳисобланади.
Совет тузими даврида, бу касалликка қарши қаттиқ кураш олиб борилиши натижасида ва пахта майдонлари кенгайтириш оқибатида кўплаб ботқоқликларнинг йўқ қилиниши ҳамда пахта майдонларига ишлатилаган ўта заҳарли моддаларнинг ишлатиши таъсирида бундай хавфли пашша – чивинлар деярли қирилиб кетган эди. Медицина вакилларининг айтишича, 1965- йиллар атрофида деярли тугатилган бу касаллик,
пашшанинг чақиши оқибатида келиб чиқиб, йиллаб битмайдиган ярага айланади ва жуда узоқ вақт даволаниши натижасида даволаниши мумкин халос. Узлуксиз, даволанишдан тузалган бу ярадан, асосан, инсоннинг пашша чаққан юзи, қули ва оёғ қисмида учмас чандиқ қолади. Ота-бобларимиз бу ярани мис купораси (халқ орасида доннипаранг деб юритилади) билан қисман даволашга эришган.
Бу ярадан қаттиқ азият чеккан қарияларнинг айтишича медицинадан етарли даражада шифо топмагач, аҳоли халқ табобати вакилларига ҳам мурожаат қилишган. Бунда лўли (мултони) миллатига мансуб табиб, одамларни инсоннинг чакка қисмидан шох билан қон олиш билан даволашган. Бунинг натижасида яра чандиқ из қолдирсада тузалган. 2004- йилда, ўша вақтида Жиззах вилоятига ҳоким бўлиб “ишлаган”
Ёмонқулов Убайдулла Яхшибой ўғли ташаббуси билан, Жиззах шаҳрининг “Боғишамол” дам олиш маскани ободонлаштирилиб, қаердандир, чека-чекада сақланиб қолган ботқоқликлардан чимлар олиб келишиб атрофини кўкаламлаштиришди. Бироқ орадан сал вақт ўтмасдан, бу чиройли масканга айланган оромгоҳга одамлар ташриф қилмайдаган бўлишди. Сабаби одамларни, қандайдир пашша-чивинлар чаққа бошлади.
Кейинчалик эса аҳоли орасида, дам олиш маскани атрофига олиб келиб босилган чимлар қаергадир олиб бориб ташланди деган миш-мишлар Жиззах вилояти бўйлаб тарқалди. Мана, кейинги бир йиллар атрофида, аҳоли орасида, бу касаллик яна пайдо бўлиб, айни кунларда эса касаллик эпедемия шаклида тарқалмоқда. Айниқса, Жиззах шаҳрида нечта кўп қаватли уйлар бўлса, ҳар бир уйнинг ер тўласи (подвали),
кейинги деярли 10 йиллар мабойнида дизенфекция қилинмаганлиги оқибатида, пашша-чивинларнинг кўпайиб тарқаладиган макконига айлангани, Жиззах шаҳрининг 150 минг атрофида аҳолисининг соғлиғига катта хавф туғдирмоқда. Медицина жуда илғорлаб кетган бир пайтда, Жиззах тумани ҳамда Жиззах шаҳрида яшовчи аҳоли, бу пашша- чивин чақиш натижасида пайдо бўлган касалликдан қаттиқ азият чекишмоқда.
Минг афсуслар бўлсинким, на вилоят, туман ҳокимликлари, на Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят Санитария-эпидемиология маркази касалликни олдини олиш учун қаттиқ кураш олиб боришмаяпти. Бунданда ачинарлиси шуки, маҳаллий ОАВ лари, радио телеведенияси, Жаннатдан “хабарлар” бериш билан авора. Мексикада тарқалаётган “Чўчқа тумови” ҳақида бонг уришади-ю, вилоятда тарқалган хавфли кассаллик ҳақида эса лом-лим дейишмайди.
М. Азимов.
Жиззах вилоят “ҳуқуқ ҳимоячилар” Ассоциацияси раиси.
Жиззах шаҳри.



