Ўзбекистон инсон хуқуқлари жамияти (ЎзИҲЖ) Францияда ўзининг қурилтойини ўтказгани тўғрисидаги хабарни эшитиб, ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Аввалам бор бу хушхабар муносабати билан кўп йиллардан бери жамиятга бош бўлиб келаётган Толиб Ёқубовни, қолаверса узоқ ва яқиндан Францияга етиб келган дўстларимизни қурилтойнинг муваффақиятли ўтгани билан “Бирдамлик” ҳаракатининг барча аъзо ва фаоллари ҳамда унинг раҳбари томонидан чин қалбдан табриклаймиз.
Қурилтой давомида юз берган бир ҳолат, яъни ЎзИҲЖ раислигига янги, нисбатан ёшроқ номзоднинг сайланиши назаримизда алоҳида эътиборга молик. Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон муҳолифати бўладими ёки инсон хуқуқлари жамиятими, ҳатто давлат идоралари бўлсин,
раҳбарларнинг ёши бир жойга боргач, ўз ўринларини шижоатли, чаққон ёшларга бериб, ўзларининг кўп йиллик тажрибаси ва обрўларини уларга улашган ҳолда, қолган умирларини халқимизнинг ҳурмати ила ўтказсалар бундай ҳаракатларни ҳаммамиз ҳам олқишлаган бўлар эдик. Толиб ака, сиз кўп йиллардан буён бу ташкилотга раҳбар бўлдингиз ва анча ишлар қилдингиз.
Ўз ихтиёрингиз билан вазифангизни Ирландияда яшаб, кўп ишларни амалга ошириб келаётган шогирдингиз Абдужалил Бойматовга топшириб, демократик йўл тутишда юксак намуна кўрсатдингиз.
Сизга мустаҳкам соғлиқ ва ташкилотингиз ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
“Бирдамлик” ҳаракати барча аъзолари ва
раҳбари Баҳодир Чориев



